Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар

    2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар

    Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг

    2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар тўғрисида

    М  А  Ъ  Л  У  М  О  Т

    Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан ердан фойдаланишни назорат қилиш юзасидан қўйидаги ишларни амалга оширди.

             Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида хўжалик юритувчи субъектларнинг ердан фойдаланиши юзасидан 2014 йил 3 ойи давомида текширишлар  ўтказилмади.

             Бошқармага жами 11 та ариза ва шикоятлар келиб тушди. Ариза шикоятлар жойида ўрганиб чиқилди ва тегишли тартибда жавоб хатлари почта орқали белгиланган муддатида жўнатилди.

              Бошқармада шахсий таркибга оид 7 та буйруқ, ишлаб чиқаришга оид 39 та буйруқлар қабул қилинди.

              Бошқармада 2014 йил 1 чораги давомида 16 нафар тадбиркорлар билан бевосита жойига чиқиб, тушинтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари Ердан самарали фойдаланиш бўйича жойларда 1 та семинар ўтказилиб 54 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди ва 1  марта оммавий ахборот воситаларига чиқишлар қилинди.

               Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан “Дўстлик байроғи” газетаси орқали “Ишонч телефонлари” ва “Очиқ эшиклар куни” эълон қилинган бўлиб, жорий йилнинг 1 чораги 3 ойи давомида 2 марта “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилиниб, 16 нафар тадбиркорлар 1 та муаммоли масалалар бўйича ташриф буюриб, шундан тегишли мутахассислар томонидан 1 та муаммоли масалалар ҳал этилди.

               Вилоятда 2014 йил 1 чораги давомида 2014 йил ҳосили учун экилган ривожланишдан орқага қолган қолоқ ғалла майдонларини ривожлантириш тўғрисида туман ҳокимларига 6 та, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига ва туман фермерлар кенгаши раисларига 6 та, жами 12 та тақдимномалар киритилди.

                2014 йил 1 чораги давомида вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 1 та “Ишонч телефонлари” ташкил қилинган бўлиб, вилоятдаги ердан фойдаланувчилар ва тадбиркорлар томонидан муаммоли масалалар бўйича мурожат қилинмаганлигини маълум қиламиз.                 

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК 2014 йил 1-чорак иш фаолияти якунлари

    Навоий вилояти "ер тузиш ва кўчмас мулк" кадастри давлат корхонасининг 2014 йил 1-чорак иш фаолияти якунлари тўғрисидаги А Х Б О Р О Т И 4 апрел  2014...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    мая 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви