Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК 2014 йил 1-чорак иш фаолияти якунлари

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК 2014 йил 1-чорак иш фаолияти якунлари

    Навоий вилояти "ер тузиш ва кўчмас мулк" кадастри давлат корхонасининг 2014 йил 1-чорак иш фаолияти якунлари тўғрисидаги

    А Х Б О Р О Т И

    4 апрел  2014 йил                                                                     Навоий шаҳри

    1. Бажарилган ишлар ҳажми.

    2014 йил 1-чорак иш фаолияти якуни бўйича вилоятда жами 347,9 миллион сўмлик хизматлар кўрсатилди. Шундан 127,9 миллион сўми давлат ер кадастри, 167,1 миллион сўми бино ва иншоотлар кадастри ва 52,9 миллион сўми бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этади.

     

    Ер кадастри ишлари бўйича жами 135,36 га майдондаги 187 та ер участкаларида кадастр съёмкаси ўтказилиб 45,8 миллион сўмлик иш бажарилди. Бошқа фаолият турларидан тушган даромад эса 82,1  миллион сўмни ташкил этди.

     

    Бино ва иншоотлар кадастри ишлари бўйича 2100 та турар жой бино ва иншоотларига 68,4 миллион сўмлик инвентаризация ишлари, 2409 та турар жой  бино иншоотларига 23,3 миллион сўмлик баҳолаш ишлари бажарилган. Шунингдек 410 та турар жой бўлмаган бино ва иншоотларига 53,7 миллион сўмлик инвентаризация ишлари, 604 та турар жой бўлмаган бино ва иншоотларга 21,7 миллион сўмлик баҳолаш ишлари бажарилди.

    Бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқлар хамда улар билан боғлик битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бўйича 2745 та бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдан 44,1 миллион сўмлик ва 389 та ипотека шартномаларининг рўйхатга олишдан 8,8 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди.

     

    2014 йил 1-чорак режаси вилоят бўйича умумий ҳисоблаганда 134 фоизга бажарилди.

     

    Бугунги кунда вилоят ва вилоятнинг барча шаҳар, туманларидаги “Ермулккадастр” хизмати ДУКларида VPN корпоратив алоқа тармоғи ишлаб турибди.

    Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Excel ва ArcGIS дастурларида электрон маълумотлар базаси яратилмоқда ва ҳар ойда спец почта орқали “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳузуридаги “Геодезия ва картография миллий марказига тақдим этиб борилмоқда. (2014 йилнинг 1-чораги давомида 297 та маълумот тақдим этилди).

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги 4455-сонли фармони ижроси бўйича “Бир ойна” бўлимлари тасдиқланган ўз низомлари асосида фаолият юритмоқдалар. Улар янги техника ва технология билан жиҳозланган, интернет тармоқларига уланган.

    2014 йилнинг 1-чорагида, Навоий шаҳар ва Кармана туман “Ермулккадастр” хизмати ДУК мутахассислари архив иши бўйича “Геодезия ва картография миллий маркази”да ўз малакаларини ошириб қайтдилар.

     

    Тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ва шаҳар, туман “Ермулккадастр” хизмати ДУКларининг navkadastr.uz расмий веб сайти интернет тармоғига жойлаштирилган ва тадбиркорларга интерактив хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қуйилган. Расмий вебсайтни оммага таништириш мақсадида вилоят “Дўстлик байроғи” газетасининг 2013 йил 25 июндаги 51-сонида “Кадастр соҳасида интерактив хизмат” номли мақола эълон қилинди.

    2. Ортикча ер ва баҳолашдан бюджетга тушадиган қўшимча маблағлар.

     

          2014 йил 1-чорак якуни бўйича 1,08 гектар ҳисобда бўлмаган ортиқча ерлар аниқланди. Бино-иншоатларни қайта баҳолаш ва ортикча аниқланган ер участкалари ҳисобидан маҳаллий бюджетларга 16,4 миллион сўмлик қўшимча маблағ ҳисобланди.

    3. Дебитор ва кредиторлик қарзлари ва молиявий натижалар.

     

         2014 йил 1-чорак якунига вилоят бўйича дебитор қарзлар 31,5 миллион сўм, кредитор карзлар 79,3 миллион сўм бўлиб шундан, 33,0 миллион сўми солиқдан, 35,7 миллион сўми иш хақидан ва 10,6 миллион сўми бошқа қарзлардир. Муддати ўтган дебитор қарзлар мавжуд эмас.

    4. Бошқа масалалар бўйича қилинган ишлар.

     

    Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва “Ермулккадастр” хизмати ДУК ходимларига Наврўз байрамини нишонлаш учун 1,4 миллион сўмлик байрам дастурхони безатиб берилди.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар

    Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар тўғрисида М  А  Ъ  Л  У  М  О  Т Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Феврал 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви