Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 344-модда)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштириш ва кадастр хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бино ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш;
шахсий турар жой мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотномалар бериш.
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 июль,
186-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига
ИЛОВА
Кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш
тартиби
Т/Р |
Давлат хизматлари номи |
Ишлар нархлари |
I. Кўчмас мулк объектларини уларнинг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр ҳужжатларини тайёрлаган ҳолда техник инвентаризациядан ўтказиш |
||
1.1. |
Умумий майдони 100 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида |
1.2. |
Умумий майдони 100 кв.м.дан 1000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк |
Объектнинг 1 кв.м. майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида |
1.3. |
Умумий майдони 1000 кв.м.дан 5000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида |
1.4. |
Умумий майдони 5000 кв.м.дан 15000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида |
1.5. |
Умумий майдони 15000 кв.м.дан 50000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида |
1.6. |
Умумий майдони 50000 кв.м.дан ортиқ бўлган кўчмас мулк |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдорида |
II. Кўчмас мулк объектларини уларнинг кўп квартирали уйлардаги квартираларга оид қисмига кадастр ҳужжатларини тайёрлаган ҳолда техник инвентаризациядан ўтказиш |
||
2.1. |
Кўп квартирали уйдаги квартира |
Объектнинг 1 кв.м. майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида |
III. Кўчмас мулк объектларини уларнинг якка тартибдаги турар жойга оид қисмига кадастр ҳужжатларини тайёрлаган ҳолда техник инвентаризациядан ўтказиш |
||
3.1. |
Якка тартибдаги турар жой |
Объектнинг 1 кв.м. майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида |
3.2. |
Қишлоқ жойлардаги майдони 100 кв.м. дан ортиқ бўлган якка тартибдаги турар жой |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида |
IV. Бўш ер участкаларига кадастр ҳужжатларини тайёрлаган ҳолда уларни техник инвентаризациядан ўтказиш |
||
4.1. |
Якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси |
Бепул |
4.2. |
Нотурар жой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида |
4.3. |
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси |
Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида |
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
« Январ 2021 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |