Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК устави

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК устави

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонасининг
    УСТАВИ

     

    I. Умумий қоидалар


    1. Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси (бундан буён “Ермулккадастр” ДК) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (бундан буён “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси) Навоий вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (бундан буён “Бошқарма”) тизимидаги тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади.
    “Ермулккадастр” ДК Бошқармага бўйсунади ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига белгиланган тартибда хисобот беради.
    2. “Ермулккадастр” ДК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда вилоят хокимининг қарор ва фармойишларига, Бошқарманинг кўрсатмаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
    3. “Ермулккадастр”ДК ўз фаолиятини Бошқарма, маҳаллий давлат хокимияти ва давлат бошқаруви органлари, жамоат уюшмалари ва бошка ташкилотлар билан хамкорликда амалга оширади.
    4. “Ермулккадастр” ДК тузилмасига хўжалик ҳисобидаги туман (шахар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри  ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган тасарруфидаги шўъба корхоналар киради.
    5. Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш “Ермулккадастр” ДК томонидан “Бир ойна” тамойили бўйича амалга оширилади. “Бир ойна бўлими ўз фаолиятини “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ юритади.
    6. “Ермулккадастр” ДК моддий-техника таъминоти хўжалик хисобидаги фаолиятидан тушган маблаглар, туман (шахар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрларининг ажратмалари, хомийлик ёрдами маблаглари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
    7. “Ермулккадастр” ДКнинг жойлашган манзили:
    индекс рақами 706800, Навоий шаҳар Маърифат кўчаси, уй рақами 8.
    8. “Ермулккадастр” ДК юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи битилган мухр, штамп ва бланкаларига эга бўлади
    “Ермулккадастр” ДК рўйхатдан ўтказиш ишларини юритиш учун ўзининг номи ва “Давлат рўйхатдан ўтказувчиси” сўзлари битилган думалоқ мухр, штамп ва бланкаларига эга бўлади..
    9. “Ермулккадастр” ДКга мол-мулк оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади ва унинг устав фонди, унга берилган мол-мулкнинг қиймати миқдорида 11,5 миллион сўмни ташкил этади.

    II. Вазифалари ва функциялари


    10. “Ермулккадастр” ДКнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
    кўчмас мулкка (ер участкаларига, бино ва иншоотларга, уларнинг қисмига) бўлган ҳуқуқларини, уларнинг вужудга келишини, бошқа шахсга ўтишини, чекланишини ва тугатилишини давлат рўйхатидан ўтказиш;
    кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, уларнинг бир ҳуқуқ эгасидан бошқасига ўтиши, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
    кўчмас мулк кадастрларини яратиш ва юритиш учун кадастр, инвентаризация, ер тузиш ва баҳолаш ишларини амалга ошириш;
    кўчмас мулк кадастрлари маълумотлари тўғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
    кўчмас мулк кадастр ва индекс хариталари ва планларини яратиш ва юритиш;
    ахборот коммуникация технологиясидан фойдаланган ҳолда интернет орқали давлат интерактив хизматларини кўрсатиш;
    11. “Ермулккадастр” ДК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
    - вилоятдаги туман ва шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхоналарининг ишлаб чикариш фаолиятларини мувофиклаштириш;
    - ер тузиш фаолиятини юритиш, ер ажратиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлашда иштирок этиш;
    - давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базаларини яратиш ва актуал ҳолатда тутиш, оператив равишда янгилаб бориш - - ҳамда унинг замонавий савияда бўлишини таъминлаш;
    - топография ва геодезия, кадастр съёмкаси ишларни бажариш;
    - кўчмас мулк планлари, кадастр ва индекс хариталарини тузиш ва юритиш;
    - ер участкалари, бино-иншоотларини инвентаризациялаш;
    - бино ва иншоотларини солиққа тортиш максадида баҳолаш ва қайта баҳолаш;
    - бино ва иншоотларга эгалик килишни бўлиш имкониятларининг вариантлари тўгрисидаги хулосани расмийлаштириш;
    - ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
    - маъмурий-худудий тузилмаларнинг чегараларини аниклаш ва белгилаш ишларида иштирок этиш;
    - шахар ва шаҳарчалар ҳудудларининг иқтисодий жихатдан районлаштириш ишларида иштирок этиш;
    - манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда зарур геодезия, картография ва кадастр маълумотлари билан таъминлаш;
    - вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг зарурий меъёрий-техник хужжатлар билан таъминлашни ташкил этиш;
    - ходимларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилиш;
    - вилоятда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри фаолиятида янги техника ва технологияларни жорий этиш;
    - “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Бошкарма, статистика ва бошқа давлат бошқаруви органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;
    - Давлат кадастрлари ягона тизимига (ДКЯТ) киритиладиган маълумотларни тақдим этиш;
    - ўз фаолияти доирасида қонун хужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари тўгрисида тегишли давлат хокимияти ва давлат бошқаруви органларини, - - ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор этиш;
    - кадастр ҳужжатлари ва маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя этишни таъминлаш;
    - архив ишини белгиланган тартибда ташкил этиш ва юритиш;
    - компьютерлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш ҳамда бу маълумотларни Геодезия ва картография миллий маркази маълумотлар базасига киритиш;
    - ўз фаолияти доирасида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш;
    - туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматларининг ишлаб чикариш-хўжалик фаолиятларини тасдиқланган режага мувофиқ, зарур ҳолларда эса, режадан ташқари текшириш;
    - туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналарининг мутахассис-ходимларини тасдиқланган режа-графикка мувофиқ даврий равишда аттестациядан ўтказиш;
    - туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрлари томонидан тайёрланган кадастр ва ер тузиш фаолиятига оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш.

    III. Ҳуқуқ ва мажбуриятлари


    12. “Ермулккадастр” ДКнинг ҳуқуқлари:
    махаллий давлат хокимияти ва давлат бошқаруви органларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва текинга олиш;
    махаллий хокимият органларининг ер, бино ва иншоотлар бўйича қабул қилинадиган қарор ва фармойишларини расмийлаштиришда иштирок этиш;
    ер қонунчилигида белгиланган ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўхтатиш ва уларга оид бошқа муолажалар тўгрисида махаллий давлат хокимияти органларига таклифлар киритиш;
    тасарруфдаги ташкилотларнинг асосий воситалари билан боғлиқ муолажаларга (сотиш, балансдан балансга ўтказиш, ҳисобдан чикариш, ижарага бериш ва х.к) белгиланган тартибда рухсат бериш;
    ишлаб чикариш заруриятига кўра “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва Бошқарма билан келишган ҳолда тасарруфда ташкилотларни тузиш, кайта тузиш ва тугатиш;
    бошка ташкилотларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
    “Ермулккадастр” хизмати ДУК Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
    13. “Ермулккадастр” хизмати ДУКнинг мажбуриятлари:
    ер тузиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк кадастрларини яратиш ва юритиш ишларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
    хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан Бошқармага белгиланган тартибда ажратмалар ажратиш;
    “Ермулккадастр” хизмати ДУК ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

    IY. “Ермулккадастр” ДКнинг фаолиятини ташкил этиш
    14. “Ермулккадастр” ДК бошлиғи лавозимига “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг раиси билан келишилган ҳолда Бошқарма бошлиғи томонидан меҳнат шартномаси асосида тайинланади ва озод килинади.
    15 “Ермулккадастр” ДК бошлиғи:
    “Ермулккадастр” ДК фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
    “Ермулккадастр” ДК ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
    “Ермулккадастр” ДК тузилмасини ва бошқарув ходимларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, шунингдек тасарруфидаги ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
    “Ермулккадастр” ДК тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;
    “Ермулккадастр” ДК тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини Бошқарма билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
    “Ермулккадастр” ДК таркибий ва худудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар тўгрисидаги Низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
    “Ермулккадастр” ДК бошқарув ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади, шунингдек туманлар (шаҳарлар) хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматлари бошлиқларини Бошқарма бошлиғи билан келишган ҳолда лавозимига тайинлайди ва лавозимдан озод килади;
    “Ермулккадастр” ДК бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ваколатларга хам эга бўлиши мумкин.
    16. “Ермулккадастр” ДК бошлиғининг иккита ўринбосари бўлиб, улардан бири бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказувчиси ҳисобланади.

    V. Рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил қилиш


    17. Рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил қилиш учун “Ермулккадастр” ДК таркибида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш идораси (бундан буён – Идора) тузилади.
    18. Идора ўзига бириктирилган рўйхатдан ўтказиш округи ҳудудида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлайдиган рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобланади.
    19. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш махсус ваколатланган шахслар – давлат рўйхатдан ўтказувчилари ва уларнинг ёрдамчилари томонидан амалга оширилади.
    20. Идорага давлат рўйхатдан ўтказувчиси бошчилик қилади.
    21. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси ўз фаолиятида холис ва мустақилдир.
    22. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси рўйхатдан ўтказувчи орган мухрининг сақловчиси ҳисобланади.
    23. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси ўзи бўлмаган вақтларда унинг барча функцияларини бажара оладиган ёрдамчиларга эга бўлиши лозим. Ёрдамчиларнинг малакаси давлат рўйхатдан ўтказувчисинидек бўлиши лозим.
    24. Туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрларида рўйхатдан ўтказиш ишлари билан давлат рўйхатдан ўтказувчисининг ёрдамчилари шуғулланади.
    Давлат рўйхатдан ўтказувчисининг туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрларида ишлайдиган ёрдамчилари давлат рўйхатдан ўтказувчиси томонидан бериладиган ишончнома асосида фаолият юритади.
    25. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси Идорага юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади:
    туман ва шахар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрларида ишлайдиган ўз ёрдамчиларининг фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва уни ташкиллаштириш;
    кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни қабул қилиш;
    ариза берувчи томонидан киритилган ҳужжатларнинг хақиқийлигини, ҳужжатни тайёрлаган шахс ёки хокимият органининг тегишли ҳуқуқларга эгалигини, шунингдек кўчмас мулк объектининг ҳақиқатда мавжудлигини ва ҳолати тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш;
    кўчмас мулкка бўлган илгари рўйхатдан ўтказилган ва маълум қилинган ҳуқуқларнинг мавжудлигини текшириш;
    ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг Ўзбекистан Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек битимнинг қонунийлигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
    ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш ёки рад этиш учун асосни аниқлаш;
    ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
    юридик шахсларга, фуқароларга, давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни олиш мақсадида сўровномалар жўнатиш;
    ҳуқуқлар давлат реестрларига ёзувлар киритиш;
    ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўгрисида гувохномалар бериш;
    битим мазмунини акс эттирадиган ҳужжатларга махсус рўйхатдан ўтказиш ёзуви киритиш;
    эгасиз кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 191-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш;
    индекс планларига ўзгартиришлар киритиш;
    давлат реестрларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ва ундаги ёзувларни тузатиш;
    ҳуқуқлар давлат реестрларининг, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг ва ҳужжатларни қайд этиш дафтарларининг муддатсиз сақланишини таъминлаш;
    рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар тўғрисида ахборот бериш;
    юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари оркали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши мажбурийлиги ҳамда бу ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилмаслигининг оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш.
    26. Давлат рўйхатдан ўтказувчилари (давлат рўйхатдан ўтказувчиларининг ёрдамчилари) лавозимига “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланадиган конкурс асосида тайинланадилар.
    27. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси лавозимига “Ермулккадастр” ДК бошлиғи томонидан “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ташкил қилинадиган конкурс асосида тайинланади.
    28. Давлат рўйхатдан ўтказувчисининг ёрдамчиси лавозимига “Ермулккадастр” ДК бошлиғи томонидан тегишли ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ташкил қилинадиган конкурс асосида тайинланади.
    29. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    давлат хокимияти ва бошқарув органларидан, маҳаллий давлат хокимияти органларидан, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ташкилотлардан ва бошқа ташкилотлардан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни бепул олиш;
    рўйхатдан ўтказишда киритилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва шубҳасизлигини текшириш, зарур ҳолларда эса қўшимча хужжатлар ва маълумотларни, кўчмас мулк объектларига оид асл хужжатлар тақдим этилишини талаб қилиш, шунингдек кўчмас мулк объектларини натурада текшириш ва баҳолаш;
    туман ва шаҳарлардаги давлат рўйхатдан ўтказувчиси ёрдамчиларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги фаолиятларини назорат қилиш, уларни норматив-услубий, ахборот жиҳатдан таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
    30. Давлат рўйхатдан ўтказувчисининг мажбуриятлари:
    ер участкалари, бино ва ишоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат реестрларини юритиш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
    рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳуқуқ белгиловчи хужжатларнинг юридик кучини тасдиқлаш;
    ўз хизмат фаолияти соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини муддатида кўриб чиқиш;
    доимий равишда ўз профессионал савиясини ошириб бориш;
    ариза берувчиларни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда вужудга келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисида огоҳлантириш;
    давлат сири ва қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни, шунингдек ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда сақлаш;
    сўралган ахборотни қонун хужжатларига мувофиқ бериш;
    қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
    31. Давлат рўйхатдан ўтказувчисининг қуйидагиларга ҳақи йўқ:
    давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ўз фойдасига, шунингдек ўзига ёки қариндошларига тегишли бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар қилиш;
    ўз хизмат функцияларини бажарганлиги учун компенсация сифатида “Ермулккадастр” хизмати ДУК томонидан тўланадиган иш ҳақидан бошқа тўловлар ва ўзга наф олиш;
    бир вақтда, педагогик ва илмий фаолият билан боғлиқ функциялардан ташқари, бошқа функцияларни бажариш.
    32. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси Идорага ва туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрларининг давлат рўйхатдан ўтказувчиси ёрдамчиларига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
    33. Давлат рўйхатдан ўтказувчиси (давлат рўйхатдан ўтказувчисининг ёрдамчиси) лавозимига “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда конкурс танловидан ўтган ва малакавий имтихон топширган ҳамда қуйидаги талабларга мувофиқ келадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади:
    Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;
    олий юридик ва бошқа олий маълумот ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда камида икки йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги;
    давлат тилини билиши;
    Ўзбекистон Республикасининг давлат хизмати тўғрисидаги қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар.
    34. Давлат рўйхатдан ўтказувчиларига (давлат рўйхатдан ўтказувчиларининг ёрдамчиларига) Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари билан давлат хизматчилари учун белгиланган ҳуқуқлар, чекловлар, имтиёзлар ва кафолатлар жорий қилинади.
    35. Давлат рўйхатдан ўтказувчиларига (давлат рўйхатдан ўтказувчиларининг ёрдамчиларига) давлат лавозимини эгаллаб турган давлат хизматчисини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ киритилади.

    VI. Тугатиш ва қайта ташкил этиш


    36. “Ермулккадастр” ДК муассис қарорига кўра, тегишли равишда Давлат мулк қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Навоий вилояти "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бошқармаси низоми

    I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Октябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви