Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида

    Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисидаҚайд этилсинки, кейинги йилларда Узбекистонда бозор ислохотларини чукурлаштириш ва иктисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, ракобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рагбатлантириш йулидан изчил олга силжиш борасида кенг куламдаги чора-тадбирлар комплекси кабул килинди.

    2011 — 2015 йиллар даврида Узбекистон иктисодиётида ислохотлар микёсини кенгайтириш ва чукурлаштириш буйича тасдикланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш доирасида факатгина сунгги йилнинг узида тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва унинг хукукий мухофазасини кучайтириш, корхоналарнинг молия-хужалик фаолиятига давлат ва назорат килувчи идоралар аралашувини камайтиришга оид аник чора-тадбирлар руёбга чикарилди.

    Тадбиркорлик субъектларининг давлат, хукукни мухофаза этувчи ва назорат килувчи органлар билан узаро муносабатларида тадбиркорлар хукукларининг устуворлиги тамойили конун даражасида жорий этилди. Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш, уларни мухандислик- коммуникация тармокларига улаш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Кичик бизнес субъектларида улар руйхатга олинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида соликка оид режали текширишлар утказилишини такикловчи тартиб жорий этилди. Давлат томонидан харид килишнинг янги, янада такомиллаштирилган, очик ва ошкора механизми урнатилганки, бунда кичик бизнес субъектларига афзаллик берилади. Барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солик ва молиявий хисоботларни топширишнинг электрон тизимига боскичма-боскич утказиш бошланди.
    Республика ва минтакалар буйича иктисодиётни либераллаштириш ва модернизация килиш куламларини, мамлакатда ишбилармонлик мухитини шакллантириш даражасини хар чоракда бахолаш курсаткичлари тизими жорий этилган.
    Натижада 2000 йил билан таккослаганда, кичик бизнеснинг ялпи ички махсулотдаги улуши 31 фоиздан 54 фоизгача купайди, ушбу сохада мехнат билан банд булганлар сони шу давр ичида 2 баробардан купрок ошди ва иктисодиёт тармокларида мехнат билан банд булганларнинг 75,1 фоизидан купроги унинг улушига тугри келади. Хозирги вактда ялпи ички махсулотнинг 82,5 фоизи, саноат махсулотининг 91 фоизи ва кишлок хужалигининг деярли барча махсулоти нодавлат секторида ишлаб чикарилмокда.
    Шу билан бирга, ишбилармонлик мухитининг хозирги холати, бизнесни юритиш шарт-шароитлари эркин бозор иктисодиёти талаблари ва тамойилларига, умумкабул килинган халкаро меъёр ва стандартларга хали тулик даражада мос келаётгани йук. Тадбиркорлик фаолиятини ортикча регламентлар билан чеклаб куйиш холлари хали хам бартараф этилмаган, иктисодиёт тармоклари ва секторларида катта, серхаражат, ноошкора маъмурий тартиб-таомиллар хамон амал килиб келмокда, бюрократик тусик ва говларга бархам берилмаган.

    Хозирги халкаро амалиётда кабул килинганидек, регламентга солувчи тартибтаомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва кискартириш, давлат ва назорат килувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари уртасидаги узаро муносабатларнинг бевосита мулокотсиз электрон шаклларини хамма жойда кенг татбик этиш талаб килинади. Ишбилармонлик мухитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кулай шарт-шароитларни яратиш, корхоналарнинг фаолияти билан боглик тартиб-таомилларнинг барча турларини кискартириш, соддалаштириш ва очик-ойдинлик даражасини ошириш, бизнесни юритиш шарт-шароитларини бахолаш мезонларининг жахон амалиётида хамма томонидан кабул килинган тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция мухити даражасининг халкаро рейтингини янада ошириш максадида:

    1. Маълумот учун кабул килинсинки, Узбекистон Республикаси Иктисодиёт ва Молия вазирликлари, Марказий банки томонидан манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда Жахон банки хамда унинг булинмаси булган Халкаро молия корпорацияси томонидан кабул килинган «Бизнесни юритиш» хисоботини шакллантириш методикасига мувофик ишбилармонлик мухити холатини омиллар асосида тахлил килиш хамда мамлакат рейтингини белгилаб берадиган бахолаш мезонлари ва курсаткичларини татбик этиш буйича катта ишлар амалга оширилди.
    2. Куйидагилар бозор ислохотларини янада чукурлаштириш ва иктисодиётни либераллаштиришнинг гоят мухим вазифалари этиб белгилансин: тадбиркорларнинг хукукларини химоя килишни кучайтириш, бюрократик говларни тугатиб бориш, руйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини кискартириш хамда соддалаштириш, солик ва божхона маъмуриятчилигини, хисоб-китоб ва хисобот тизимини такомиллаштиришга йуналтирилган конун хужжатларини мукаммаллаштириш эвазига мамлакатда ишбилармонлик мухитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш учун янада кулайрок шарт-шароитларни яратиш, хусусий мулкчиликнинг иктисодиётни ривожлантиришдаги хиссасини ошириш; бизнесни юритиш шарт-шароитларини бахолашнинг жахон амалиётида умумкабул килинган халкаро мезонларини кенг жорий этиш хамда етакчи халкаро молиявий-иктисодий ва рейтинг ташкилотларининг юкори бахо курсаткичларига эришиш; ички бозорда ракобатни янада чукурлаштириш, мулкчилик ва фаолиятни ташкил килиш шаклларидан катъи назар, барча тадбиркорлик субъектлари учун бизнесни юритишда тенг шароитлар яратиш, бозор тамойиллари асосида моддий-хом ашё ва кредит ресурсларидан фойдаланишга, давлат харидларида хамда махсулотларни сотиш ва пудрат ишларини амалга ошириш борасидаги танлов савдоларида иштирок этишга кенг имкониятлар яратиб бериш; статистик, молиявий ва солик хисоботларини такдим этишда, соликлар ва мажбурий туловларни тулашда, руйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда, ер майдонларини ажратиш ва мухандислик-коммуникация тармокларига уланишда, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини кредитлашда давлат, назорат килувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари уртасидаги бевосита мулокотни, бюрократик сансалорлик ва коррупцияни истисно этувчи электрон тизимга, шу жумладан, интернет тармогига кенг микёсда утишни таъминлаш.
    3. 2012 йил 1 августдан бошлаб, 1-иловага* мувофик, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилашга йуналтирилган аник меъёр ва чора-тадбирлар жорий килинсин. * 1-илова рус тилидаги матнда берилган. Вазирлар Махкамаси, Вазирлар Махкамасининг комплекслари, 1-иловада курсатилган масъул ижрочилар — вазирликлар ва идораларнинг рахбарлари 2012 йилнинг 1 августигача булган муддатда меъёрий-хукукий хужжатларни Фармоннинг ушбу бандига мувофик холга келтирсинлар.
    4. Конунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилашга хамда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йуналтирилган тадбирларни амалга ошириш буйича 2013 — 2014 йилларда жорий этиладиган комплекс чора-тадбирлар Дастури 2-иловага* мувофик тасдиклансин. * 2-илова рус тилидаги матнда берилган. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, банклар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари Дастурда назарда тутилган аник чора-тадбирларни белгиланган муддатларда тасдиклаш учун Вазирлар Махкамасига киритсинлар. Тегишли вазирликлар, идораларнинг, махаллий давлат хокимияти органларининг рахбарлари зиммасига чора-тадбирлар Дастурига киритилган тадбирларнинг уз вактида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин. Вазирлар Махкамаси 2-иловада назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан каттик тизимли назорат урнатсин, уларнинг ижросини хар чоракда уз мажлисларида куриб чиксин ва чора-тадбирларнинг сузсиз бажарилиши буйича зарур чораларни курсин.
    5. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб урнатилсинки, унга мувофик тадбиркорлик субъектлари тегишли давлат ва хужалик бошкаруви органларида куйидаги тартиб-таомилларни уз хохишларига кура электрон шаклда амалга ошириш хукукига эга буладилар: банк хисобваракларига масофадан туриб хизмат курсатиш тизими, шу жумладан, «Интернет-банкинг» тизими оркали соликларни ва бошка мажбурий туловларни тулаш — Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси, Марказий банки, тижорат банклари; юкларни божхонада расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни декларация килиш — Узбекистон Республикаси Давлат божхона кумитаси; «бир ойна» тамойили буйича юридик шахсларнинг кучмас мулкка булган эгалик хукукларини руйхатга олиш — Узбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат кумитаси; тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари ва илтимосномаларини хужалик судларига бериш — Узбекистон Республикаси Олий хужалик суди. Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги бошка манфаатдор идоралар билан биргаликда тадбиркорлик тузилмаларига хизмат курсатишнинг электрон шакллари ва тизимларини жорий этишда юкорида курсатилган суд ва давлат бошкаруви органларига, тижорат банкларига амалий ёрдам курсатсин. Тижорат банкларига, туловларни электрон шаклда амалга оширувчи кичик тадбиркорлик субъектларининг хисобваракларига хизмат курсатганлик учун ундириладиган тулов микдорини камида 20 фоизга камайтириш тавсия этилсин.
    6. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Узбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари хамда бошка манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш ва хусусий тадбиркорлик учун янада кенг эркинлик бериш борасида курилаётган чора-тадбирлар юзасидан кенг куламдаги тушунтириш ишлари мунтазам равишда утказилишини таъминласин.
    7. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банки хамда бошка манфаатдор тузилмалар билан биргаликда икки ой муддатда конун хужжатларига ушбу Фармондан келиб чикадиган узгартиш ва кушимчалар киритилишини таъминласин.
    8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат килиш Узбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
    Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Ноябр 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ЭЪЛОН
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви