Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Риэлторлик фаолияти тўғрисида

    27-02-2015, 13:40, 1616, Меъёрий ҳужжатлар / Қонунлар, ,
    Риэлторлик фаолияти тўғрисидаЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 22.12.2010 й. N ЎРҚ-269 РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган 1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади Ушбу қонуннинг мақсади риэлторлик фаолияти сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун хужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари ?ўлланилади. 3-модда. Риэлторлик фаолияти Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир. Риэлторлик фаолияти риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органи томонидан бериладиган риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосида амалга оширилади. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 4-модда. Риэлторлик ташкилоти Риэлторлик ташкилоти лицензияга эга бўлган тижорат ташкилотидир. Риэлторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган хар қандай ташкилий-хукуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) эга бўлган камида икки нафар ходим, шу жумладан риэлторлик ташкилотининг рахбари бўлиши керак. Риэлторлик ташкилотига унинг рахбари аризасига кўра бир ёки бир неча турдаги риэлторлик хизматлари кўрсатиш учун лицензия берилиши мумкин. Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга ошириш хуқуқига эга эмас. Риэлторлик ташкилоти давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас. Риэлторлик ташкилоти ўз фаолиятини ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширади. 5-модда. Риэлтор Риэлтор малака сертификатига ва лицензияга эга бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсдир. Риэлторга лицензия кўчмас мулк бозорида фақат ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун берилади. Риэлтор ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисига эга бўлиши керак. 6-модда. Риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органи Риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органи: риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларга лицензияни беради, қайта расмийлаштиради; риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар томонидан лицензия талаблари хамда шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади; лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ёки тугатиш хамда лицензияни бекор қилиш ҳақида судга мурожаат қилади; лицензияни бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади; риэлторлик ташкилотининг ходимларига, шу жумладан рахбарига ва малака сертификатини олиш учун даъвогарларга малака талабларини белгилайди; малака сертификатини беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади; риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг реестрини юритади. Риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органи қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни хам амалга ошириши мумкин. 7-модда. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун ?уйидагилар асос бўлади: малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризаси; риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга та?дим этилганлиги; риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги; малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш ма?садида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг ани?ланганлиги; муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шу?улланиш ?у?у?идан ма?рум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ?укмининг қонуний кучга кирганлиги; фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаё?атсиз ёки муомала лаё?ати чекланган деб топиш тў?рисидаги суд ?арорининг қонуний кучга кирганлиги. Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тў?рисида ?арор ?абул қилинган санадан эътиборан тугатилади. Ушбу модда биринчи ?исмининг учинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тў?рисида ?арор ?абул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тў?рисидаги ?арори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. 8-модда. Малака сертификатини бекор қилиш Малака сертификатини бекор қилиш учун ?уйидагилар асос бўлади: риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тў?рисидаги ?арорининг ноқонунийлиги ани?ланганлиги; малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланган ?олда олинганлиги факти ани?ланганлиги. Малака сертификатини бекор қилиш тў?рисидаги ?арор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал ?илади. Ушбу модда биринчи ?исмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс малака сертификатини бекор қилиш тў?рисидаги ?арор ?абул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бекор қилиш тў?рисидаги ?арори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. 2-БОБ. РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ 9-модда. Риэлторлик хизматларининг турлари Риэлторлик фаолияти ?уйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орҳали амалга оширилади: кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чо?идаги воситачилик; кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш; кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш; кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматлари. 10-модда. Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чо?идаги воситачилик Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чо?идаги воситачилик (кўчмас мулкнинг олди-сотдиси, ижараси, гарови, айирбошланиши, ?адя этилиши, рентаси, кўчмас мулкдан текин фойдаланилиши ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш билан бо?ли? ?аракатлар) қонун ҳужжатларида белгилан-ган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда риэлторлик ташкилоти мазкур битимларнинг бевосита тарафи бўлиши мумкин эмас. Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чо?идаги воситачилик буюртмачини ушбу қонуннинг 18-моддасига мувофиқ ахборот билан таъминлашни ўз ичига олади. 11-модда. Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш савдони ўтказиш тў?рисидаги ва унинг якунлари ҳақидаги хабарномаларни тайёрлаш ҳамда эълон қилишни, савдога ?ўйилаётган кўчмас мулк объектларини реклама қилишни, савдода иштирок этиш учун буюртманомаларни ?абул қилиш ва ?исобга олишни, закалат тў?рисида келишувлар тузишни, савдони ўтказишни, ўтказилган савдо якунларига доир баённомани расмийлаштиришни, сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ?исоб-китоб учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа хизматларни ўз ичига олади. 12-модда. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолият риэлторлик ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш шартномаси асосида берилган кўчмас мулк объектларини риэлторлик ташкилоти томонидан ўз номидан ҳақ эвазига муайян муддат давомида бошқарув муассисининг ёки у кўрсатган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатларини кўзлаб бошқаришнинг амалга оширилишидир. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. 13-модда. Кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматлари Кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан кўрсатилади. Кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматлари буюртмачини кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тў?рисидаги, кўчмас мулк бозори ва унинг иштирокчилари ?олатини та?лил этиш ҳамда прогноз қилиш ҳақидаги, мазкур бозорнинг конъюнктураси, кўчмас мулк бозори соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тў?рисидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек кўчмас мулк объектлари рекламасининг тар?атилишини ташкил этишни, битим тарафларини танлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади. 3-БОБ. РИЭЛТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ, РИЭЛТОРЛАР ҳамДА БУЮРТМАЧИЛАРНИНГ ?У?У? ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 14-модда. Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг ҳуқуқлари Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор ?уйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколати доирасида риэлторлик хизматлари кўрсатиш; ўз риэлторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш; риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган та?дирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш; давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш. Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 15-модда. Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг мажбуриятлари Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор: буюртмачининг талабига биноан лицензияни ва малака сертификатини кўрсатиши; ўз фуқаролик жавобгарлигини су?урта қилиши; буюртмачига риэлторлик хизматларини фа?ат риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатиши; риэлторлик хизматлари кўрсатиш чо?ида буюртмачининг манфаатларини ифодалаши; риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган махфий ахборотни ошкор этмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ?оллар бундан мустасно; буюртмачидан олинган ҳужжатларнинг бут са?ланишини таъминлаши; буюртмачига кўчмас мулк объектига, унга бўлган ҳуқуқларга тааллуқли ишончли ва тўли? ахборотни, шунингдек кўчмас мулк объектининг мулкдори (?у?у? эгаси) ҳақидаги ушбу қонунда назарда тутилган ахборотни та?дим этиши; буюртмачини кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ахборот билан таъминлаши; буюртмачининг ёзма мурожаатларига ёзма шаклда жавоб бериши; бажарилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномалари бўйича архив материалларини шакллантириши ва уларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддат мобайнида са?лаши шарт. Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 16-модда. Буюртмачининг ?у?у? ва мажбуриятлари Буюртмачи ?уйидаги ҳуқуқларга эга: риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан лицензия, шунингдек малака сертификати кўрсатилишини талаб қилиш; риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш; риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан бажарилмаган та?дирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш; риэлторлик ташкилоти ёки риэлторнинг айби билан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасининг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни ?опланишини ва маънавий зиённинг компенсация қилинишини талаб қилиш; кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир тузилиши мўлжалланаётган битимнинг хусусияти ҳамда ҳуқуқий о?ибатлари тў?рисида риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан ёзма шаклда ахборот олиш; ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган та?дирда риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ?имоя ?илувчи ташкилотларга, риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмаларига, шунингдек судга мурожаат қилиш. Буюртмачи: риэлторлик ташкилоти ёки риэлторнинг риэлторлик хизматлари ҳақини тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ ўз ва?тида тўлаши; битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти, унга бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги, ўзи ва бошқа ?у?у? эгалари тў?рисидаги ишончли ҳамда тўли? маълумотлар ва ҳужжатларни риэлторлик ташкилотига ёки риэлторга та?дим этиши шарт. Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин. 4-БОБ. РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ 17-модда. Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга ахборот та?дим этиш шартлари Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасининг кўчирма нусхаси илова қилинган ?олда ёзма сўров олинган та?дирда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган ахборотни белгиланган тартибда та?дим этади. 18-модда. Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга та?дим этиладиган ахборот Риэлторлик ташкилотига ?уйидаги органлар ва ташкилотлар томонидан ахборот та?дим этилади: юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан - юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида; кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги очи? фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар ҳажмида; давлат соли? хизмати органлари томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича соли?ларни тўлаш юзасидан ?арз мавжуд эмаслиги ҳақида; ички ишлар органлари томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти манзили бўйича фуқаролар ?айд этилганлиги ҳақида; давлат нотариал идоралари томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишнинг та?и?ланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объектининг хатланмаганлиги тў?рисида; коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш юзасидан ?арз мавжуд эмаслиги ҳақида; хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича умумий мол-мулкни са?лаш учун мажбурий бадалларни тўлаш юзасидан ?арз мавжуд эмаслиги ҳақида; туман (ша?ар) бандликка кўмаклашувчи ва а?олини ижтимоий му?офаза қилиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ?узуридаги бюджетдан таш?ари Пенсия жам?армасининг туман (ша?ар) бўлимлари, со?ли?ни са?лаш муассасалари ва хал? таълими бўлимлари томонидан - фуқароларнинг айрим тоифаларига мансуб шахснинг (вояга етмаганлар ва белгиланган тартибда муомалага лаё?атсиз ёки муомала лаё?ати чекланган деб топилган бошқа шахслар, ногиронлар, пенсионерлар ва бошҳаларнинг) муомала лаё?атини ани?лаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳажмида; фуқаролик ?олати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан - битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққаа эга бўлган шахслар томонидан нико?нинг тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тў?рисида ёхуд уларнинг ту?илганлиги ёки ўлими тў?рисида далолатнома ёзувининг мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги ҳақида. Риэлторга фа?ат ушбу модда биринчи ?исмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ахборот та?дим этилади. Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳам ахборот та?дим этилиши мумкин. 19-модда. Мансабдор шахснинг ахборот та?дим этишни рад этганлиги устидан шикоят қилиш Давлат органи ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсининг ушбу қонуннинг 17 ва 18-моддаларига мувофиқ сўралаётган ахборотни риэлторлик ташкилотига ва риэлторга та?дим этишни рад этганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга бевосита шикоят қилиниши мумкин. 5-БОБ. РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ 20-модда. Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасига тааллуқли мажбурий талаблар Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан буюртмачи билан ёзма шаклда тузилади. Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси ?уйидагиларни ўз ичига олиши керак: риэлторлик хизматларининг мазмуни; риэлторлик хизматлари кўрсатиш муддатлари; кўрсатилган риэлторлик хизматларига тўланадиган ҳақнинг ми?дори, шартлари ва муддатлари; риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ҳамда буюртмачининг ?у?у? ва мажбуриятлари; тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлиги учун жавобгарлиги; шартномани бекор қилиш тартиби ва шартлари; шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда мабла?ларни қайтариш тартиби; риэлторлик ташкилотида ёки риэлторда лицензиянинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ?олда; риэлторлик ташкилотида ёки риэлторда ўз фуқаролик жавобгарлигини су?урта қилиш полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. 21-модда. Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқловчи риэлторлик ташкилотининг раҳбари ёки риэлтор ва буюртмачи томонидан имзоланадиган далолатнома (ҳужжат) тузади. Бунда риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор кўрсатилган риэлторлик хизматларига бевосита тааллуқли бўлган барча ҳужжатларни буюртмачига топширади. 22-модда. Бир нечта буюртмачига риэлторлик хизматлари кўрсатиш Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор айни бир кўчмас мулк объекти ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича бир ва?тнинг ўзида бир нечта буюртмачига риэлторлик хизматларини кўрсатишга ҳақли. Бунда риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартлари барча буюртмачилар учун бир хил бўлиши керак. Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор барча буюртмачиларга кўчмас мулк объекти ва учинчи шахсларнинг унга бўлган ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилиши шарт. 23-модда. Учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ?имоя қилиш Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ва буюртмачи битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққаа эга бўлган шахсларнинг розилигисиз риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасини тузишга ҳақли эмас. Агар риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасини бажариш давомида ёки натижасида учинчи шахсларга мулкий ва (ёки) маънавий зиён етказилган бўлса, риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ва буюртмачи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга етказилган зарарнинг ўрнини ?оплайди ҳамда маънавий зиён учун компенсация тўлайди. Битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари бузилган шахслар, шу жумладан вояга етмаганларнинг манфаатларини кўзлаб ?аракат ?илувчи қонуний вакиллари судга мурожаат этишга ҳақли. 6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ?ОИДАЛАР 24-модда. Риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмалари Риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар умумий манфаатларни ифодалаш ҳамда ?имоя қилиш ма?садида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. 25-модда. Низоларни ҳал этиш Риэлторлик фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 26-модда. Риэлторлик фаолияти тў?рисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Риэлторлик фаолияти тў?рисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 27-модда. қонун ҳужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат ?арорларини ушбу қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 28-модда. Ушбу қонуннинг кучга кириши Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 14.04.1999 й. N 763-I хужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА Мазкур қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    мая 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви