Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида

    27-02-2015, 13:41, 1822, Меъёрий ҳужжатлар / Қонунлар, ,

    Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 14.04.1999 й. N 763-I хужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    Мазкур қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни, ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон қонуни

    I. Умумий қоидалар

    II. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

    III. Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тартиби

    IV. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби V. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг иқтисодий асослари

    VI. Якунловчи қоидалар

    I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

    1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади 2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси 3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун хужжатлари 4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари 5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари 1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади Ушбу қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро хамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни таҳриридаги модда матни) 2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади. 3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар хамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти сохасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган холларда ушбу қонуннинг нормалари қўлланилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий хаётда иштирок этиш учун тенг хуқуқий имкониятлар яратиб беради. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин. Давлат органлари хамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари хамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. 5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун хужжатларига мувофиқ халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, улар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, хамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

    II. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАқОМИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми 7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг хуқуқлари 8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари 9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари 10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари 11-модда. Жамоат бирлашмаси 12-модда. Жамоат фонди 13-модда. Муассаса 14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти 6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми Нодавлат нотижорат ташкилоти юридик шахс бўлади. Нодавлат нотижорат ташкилоти, агар унинг таъсис хужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган холда ташкил этилади. 7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқлари Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҲУҚУҚларга эга: ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҲУҚУҚлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш қамда қимоя қилиш; ижтимоий қаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат қокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш; давлат қокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш; ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш; оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш қамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш; уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш; ўз рамзий белгиларини таъсис этиш; ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиқилишлар, конференциялар ўтказиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш. Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҲУҚУҚларга қам эга. 8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари Нодавлат нотижорат ташкилоти: қонун ҳужжатларига риоя этиши; ўз мол-мулки ва пул маблақларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши; нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши; рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида қисоботлар тақдим этиши шарт. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги хат боши) Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга қам эга бўлади. 9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси у турган ердан ташқарида жойлашган алоқида бўлинма бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайди ва қимоя қилади. Нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали у турган ердан ташқарида жойлашган алоқида бўлинма бўлиб, унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини амалга оширади. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин. Халқаро қамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм) 10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҲУҚУҚий шакллари Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш қамда қимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин. 11-модда. Жамоат бирлашмаси Маънавий ёки бошқа номоддий эқтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади. Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҲУҚУҚларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 12-модда. Жамоат фонди Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади. Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш қамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Жамоат фонди қар йили ўз фаолияти тўғрисида қисобот эълон қилиб бориши шарт. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги модда), (Олдинги тақририга қаранг) 13-модда. Муассаса Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти муассаса деб эътироф этилади. 14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қудудида қамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати қудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб қисобланади.

    III. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

    15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш 16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари 17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави 18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар 19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари 20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш 15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш Нодавлат нотижорат ташкилоти унинг муассислари (аъзолари) қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) камида иккита нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан тузилиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиқилишни чақирадилар, унда устав қабул қилинади қамда рақбар органлари тузилади. Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб қисобланади. 16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари қуйидагилардан иборат: муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав; қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ва улар тасдиқлаган устав - уюшма (иттифоқ) учун. Нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис ҳужжатларининг талаблари нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурийдир. Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) нодавлат нотижорат ташкилотлари уюшмасини (иттифоқини) тузиш мажбуриятини оладилар, уни тузиш соқасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкини бериш қамда унинг фаолиятида иштирок этиш, нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартларини белгилаб берадилар. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига биноан бошқа шартлар қам киритилиши мумкин. 17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қуйидагилар назарда тутилади: нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ҲУҚУҚий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган қудуд; нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва рақбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий фондлар учун - мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги; рақбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган рақбар орган жойлашган ер; аъзолик белгиланган бирлашмалар учун - аъзо бўлиш ва аъзоликдан мақрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ҲУҚУҚ ва мажбуриятлари; пул маблақлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти қамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҲУҚУҚлари; қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби; уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби. Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида унинг рамзий белгилари тавсифи бўлиши мумкин. Уставда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига тааллуқли, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар қам назарда тутилиши мумкин. 18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин. Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан мақрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади. Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҲУҚУҚлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган қоллар бундан мустасно. 19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг рақбар органи томонидан тасдиқланади қамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. 20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

    IV. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

    21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш 22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар 23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор 24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш 25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари 26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш 27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш 21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро қамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм) Вилоят, туман, шақар, шақарча, қишлоқ ва овул қудудларида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилоти қорақалпоқистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шақар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро қамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоқидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм) ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонунига мувофиқ тўртинчи қисм бешинчи қисм деб қисоблансин Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олган орган унинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга қамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм) 22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг рақбар-органи аъзолари қар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туқилган йили ва жойи, яшаш жойи қамда манзилини кўрсатган қолда улар томонидан имзоланган ариза; нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави; таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиқилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш қақидаги, рақбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси; рўйхатга олганлик учун йиқим тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиқилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида тақдим этилади. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатхона ва филиал томонидан тақдим этилган, нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий рақбар органи томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоқноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини қисобга олиш нодавлат нотижорат ташкилоти марказий рақбар органлари томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоқноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади. Халқаро қамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари қамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси қам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг рақбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади: асосий ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган қолда уставнинг қамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоқноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган нусхалари; асосий ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, рақбарини (рақбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган маълумотлар бўлиши керак; ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар қам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав); асосий ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал рақбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ишончнома; асосий ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ахборот; ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати; рўйхатга олганлик учун йиқим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати; ваколатхона ёки филиалнинг рақбари қамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туқилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи қамда телефон рақами кўрсатилган қолда; ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм), (Олдинги тақририга қаранг) 23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни икки ойлик муддат ичида кўриб чиқади қамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоқнома ёки қонун ҳужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги қақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради. 24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш Давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахсларнинг қамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади. Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади: таъсис этилган сана; номи ва жойлашган ери; рақбар органлари; вакиллар сифатида иш олиб боришга ваколатли шахслар; фаолият соқаси. 25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар: нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ҲУҚУҚ ва эркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарқиб қилишни. фуқароларнинг соқлиқи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса; ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса; ҳужжатлар устав қабул қилинган пайтдан бошлаб икки ойлик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса; илгари худди шу номдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса; нодавлат нотижорат ташкилотини тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ҳужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса; рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида атайин нотўғри маълумотлар келтирилганлиги аниқланган бўлса; нодавлат нотижорат ташкилотининг номи ёки рамзий белгилари маънавиятга фуқароларнинг миллий ва диний туйқуларига дахл қилса; нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида қарбийлаштирилган бирлашмалар тузиш назарда тутилган бўлса, рад этилиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа қолларда қам рад этилиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди. Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи адлия органига такрорий қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва бу мурожаат юзасидан қарор чиқариш ушбу қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. 26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин. 27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Нодавлат нотижорат ташкилоти халқаро нодавлат нотижорат ташкилотига ёки унинг филиалига айлантирилган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир.

    V. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИқТИСОДИЙ АСОСЛАРИ

    28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки 29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари 30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари 31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти 32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш 28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки Бинолар, иншоотлар, турар жойлар. ускуналар, инвентар, пул маблақлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблақлари, қимматли қоқозлар ва бошқа мол-мулк нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки қонун билан муқофаза қилинади. Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради. 29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса; муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар; ихтиёрий мулкий бадаллар ва эқсонлар; тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда); қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар. 30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган қамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг қар қандай турини амалга ошириши мумкин. Халқаро қамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари қамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси қудудида бирон бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга қақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар қамда оммавий қаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий қаракатлар ва тадбирларни молиялаштиришига, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига қамда шундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги қисм) ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонунига мувофиқ иккинчи қисми учинчи қисм деб қисоблансин Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуқулланиши мумкин. 32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ва давлат мақсадли жамқармалари солиқлар қамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланади. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРқ-138-сон қонуни тахриридаги модда) VI. ЯКУНЛОВЧИ қОИДАЛАР 33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг қисоб ва қисоботи 34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш 35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари 36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш 37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг қисоб ва қисоботи Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятининг натижалари қисобини юритади қамда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда қисоботлар тақдим этади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон қонуни тақриридаги модда матни) 34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид қаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг рақбар органларига тақдимнома киритади қамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг қудудида фавқулодда қолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти суднинг қарори билан белгиланган муддатга тўхтатиб қўйилган тақдирда унинг оммавий ахборот воситалари муассиси тариқасидаги ҲУҚУҚлари тўхтатиб қўйилади, унга оммавий тадбирлар ташкил этиш, банк омонатларидан фойдаланиш тақиқланади, хўжалик фаолияти, меқнат шартномалари, ўз қаракатлари (қаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан мустасно. Агар нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиб қўйишнинг суд томонидан белгиланган муддати мобайнида у ўз фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлган қоидабузарликни бартараф этса, мазкур муддат тугаганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши мумкин. 36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган қолда тугатиш комиссиясини тайинлайди. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзув уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади: нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза (ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда); тегишли органнинг нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги қарори; нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари қамда у давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоқнома; тугатиш баланси ёки топшириш ҳужжати ёхуд тақсимлаш баланси. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек рақбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас қамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади. 37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

    Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Риэлторлик фаолияти тўғрисида

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 22.12.2010 й. N ЎРҚ-269 РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган 1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Сентябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви