Бош саҳифа > Интерактив хизматлар > Савол-жавоб

Савол-жавоб


25-02-2015, 20:45. Муаллиф: admin

Қуйида фуқаролар томонидан кўп учрайдиган саволларга жавоблар келтирилган:

Савол: Фуқарога тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжати тайёрлаш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз?


Жавоб: Фуқарога тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжати тайёрлаш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом" талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Савол: Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз.

 

Жавоб: Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаси ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкаси бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талабларидан келиб чиқиб ажратилади.



Ортга қайтиш