Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги ва 2014 йил 7 январдаги 1-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳужжатларда акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;
кўп йиллик дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;
кўчмас мулк — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
махсус иншоотлар — белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;
қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган ва уларни қабул қилиш далолатномаси тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланмаган бино ва иншоотлар.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз ичига олган кадастр йиғмажилди кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ер участкасига, бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар суднинг қарорига мувофиқ ўтган тақдирда, суднинг қарори;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги бошқа ҳужжатлар.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.
Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади.
Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддати кадастр объектининг мураккаблигига қараб кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартномада белгиланади ва у бир ойдан ошмаслиги керак. Кўчмас мулк объектининг мураккаблигини ҳисобга олиб, юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ишончли вакили билан келишган ҳолда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун бир ойдан ортиқ муддат белгиланиши мумкин.
ер участкасининг кадастр маълумотлари;
бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари;
кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари.
2-боб. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлаш
Ер участкаси берилган кундан эътиборан бир ой ичида мурожаат қилинмаган тақдирда, кадастр йиғмажилдига бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари билан биргаликда ер участкасининг ҳам кадастр маълумотлари киритилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси бўлса, кадастр йиғмажилди уларнинг ҳар бири бўйича тайёрланади.
ер участкасининг топографик карталари ва кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлиги ўрганилади;
ер участкаси жойида инвентаризация қилинади;
ер участкасининг чегаралари ва умумий майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштирилади ва уларнинг фарқи аниқланади;
ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегараси кадастр планига туширилади;
ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси расмийлаштирилади;
ер участкасининг кадастр паспорти тайёрланади.
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
ер участкасининг жойлашган манзили – туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи келтирилади;
ер участкасининг чегаралари таърифи;
ер участкасининг умумий майдони – ҳужжатлар бўйича ва амалда;
ер участкасининг ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган фойдаланиш мақсади ва амалдаги фойдаланиш тури;
қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг бонитет баллари ва меъёрий қиймати;
ер участкаси ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар.
Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси – жисмоний шахс узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки вакили келишиш учун келмаса, ушбу ҳолат далолатномада акс эттирилади.
Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, Ер участкаси чегараларини белгилаш ва келишиш далолатномасини қайта тузиш талаб этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно.
бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар;
ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг чегаралари (мавжуд бўлса);
чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойланилаётган ер участкаларининг электрон рақамли кадастр плани мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги карталаридан фойдаланиб тузилади.
Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача замонавий топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр плани улар асосида тузилиши мумкин.
Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани қоғозда чоп этилиб, планни тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади.
ер участкасининг ҳуқуқ эгаси: юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
ер участкасидан ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича фойдаланиш мақсади ва амалда фойдаланилиши;
ер участкасининг жойлашган манзили – туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи келтирилади;
ер участкасининг кадастр рақами;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;
ер участкасидан фойдаланиш муддати;
ер участкасининг умумий майдони – ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича ва амалда фойдаланилаётган майдони;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши, сервитутлар ва бошқа шартлар тўғрисида маълумотлар – турлари, мазмуни, асослари ва амал қилиш муддати;
муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар – муҳофаза зонаси белгиланган объект тури ва муҳофаза зонасининг майдони;
ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар: турлари ва сони;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар – Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритилган реестр рақами ва сана, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами, берилган сана (мавжуд бўлса);
ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар – қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қиймати, баҳоланган йили;
махсус иншоотларга хос бошқа маълумотлар.
3-боб. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш
бино ва иншоотлар бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;
бино ва иншоотлар техник инвентаризация қилинади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар мазкур Қоидаларнинг тегишинча 3 ёки 4-иловаларида келтирилган биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;
бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва улар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади;
бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари тайёрланади;
бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, совуқ сув, иссиқлик энергияси, алоқа ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;
жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг қиймати аниқланади;
бино ва иншоотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда кадастр рақами берилади;
бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти тайёрланади.
Бинонинг ички хоналари плани чизилади. Агар бино бир неча қаватдан иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг планлари, шунингдек ертўланинг плани чизилади. Бинонинг қават планлари 1:100 ёки 1:200 масштабда чизилади ва номланади (масалан, «1-қават плани», «2-қават плани», «Ертўла плани»).
Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида улар томонидан берилган маълумотларга асосан бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди тайёрланаётган календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги қолдиқ қиймати кўрсатилади.
юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
бино ва иншоотларнинг турлари;
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни чекловчи ёки бекор қилувчи ҳужжатларнинг номи, санаси ва рақами, чеклаш муддати;
бино ва иншоотлардан фойдаланишнинг махсус тартиби бўлган тақдирда, уни белгилашга асос бўлган ҳужжат номи, санаси ва рақами, махсус тартибнинг қисқача тавсифи ва амал қилиш муддати;
бино ва иншоотларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
қурилиш маълумотлари (фойдаланишга қабул қилинган йилдаги конструкциялар тури, қаватлар сони);
бино ва иншоотларнинг майдони ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар;
фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар;
махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.
Бино ва иншоотларнинг кадастр паспортига уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.
Кадастр йиғмажилди туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан бирга қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир кун муддатда топширилади.
Бинолар қайта ихтисослаштирилганда ва реконструкция қилинганда кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
ҳуқуқ эгасининг номи;
ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ер участкасининг иморат ва иншоотлар туширилган плани;
объектнинг номи ва қурилиш бошланган йили;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда архитектура ва қурилиш органлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат берилганлиги;
қурилиши тугалланган, аммо давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган объектлар рўйхати;
қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг ҳолати;
қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати, зарур бўлганда, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати.
4-боб. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига ўтқазилган ва уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтлар, ўрмон дарахтлари тўғрисида маълумотлар кадастр йиғмажилди таркибига киритилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини ҳамда жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига давлат органларининг ушбу мақсадлар учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларига асосан киритилади.
5-боб. Кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш
Кадастр йиғмажилди қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, аниқланган камчиликлар ёзма равишда бир кун муддатда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун ижрочи мутахассисга тақдим этилади. Ижрочи мутахассис камчиликларни кўриб чиқади ва уч кун муддат ичида кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритади.
Тайёрланган кадастр йиғмажилдининг титул варағи уни тайёрлаган туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари, бош муҳандиси ва ижрочи томонидан имзоланади.
Кадастр йиғмажилдининг архив нусхасини ёки ундаги ҳужжатларни туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси архивидан олиб қўйишга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
6-боб. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш
7-боб. Якуний қоида
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига
1-ИЛОВА
НАМУНА
Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
20__ йил «___» ________________
_____________________ тумани (шаҳри)
Биз, ___________________________ тумани (шаҳри) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
давлат корхонаси муҳандиси _________________________________________________
(ижрочининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)
ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси ______________________________________________
(юридик шахс вакилининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми
___________________________________________________ қуйидагиларни аниқладик.
ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)
Ер участкаси ___________________________________________________ жойлашган.
(жойлашган манзили)
Ер участкасининг кадастр рақами _______________________
_____________________________________________________ га ____га ер участкаси
(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)
________________________________________________________________________
(ер участкаси берилган ёки унга бўлган ҳуқуқнинг ўтиши тўғрисида ҳужжат номи, санаси, рақами)
мувофиқ _____________________________________________ ҳуқуқи билан берилган,
(ер участкасини бериш мақсади, ҳуқуқ тури)
амалда ер участкасининг майдони ______ га ни ташкил қилади.
Ер участкаси ________________________ мақсадида фойдаланилмоқда, унинг экин ери
_______ га, боғ _______ га, узумзор ______ га, тутзор ________ га, яйлов ______ га, қурилиш остидаги ва ҳовли ерлари ______ га, бошқа ерлар ______ га.
Ер участкасидан ҳужжатлар бўйича фойдаланиш мақсади _________________________,
амалда __________________________________________мақсадида фойдаланилмоқда.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши____________________________________
(ҳужжат номи, чеклаш мазмуни)
______________________________________________________________.
Ер участкасида ___________________________________________________________
(ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, муҳофаза
________________________________________________________________________
зонасининг майдони, фойдаланиш шарти)
Ер участкасини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар _____________________
________________________________________________________________________
Ер участкаси чегараларининг таърифи _________________________________________
________________________________________________________________________
Ер участкаси чегаралари бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгасининг ва
чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ____________________________
(эътирозлари йўқ / қуйидаги эътирозлари мавжуд)
________________________________________________________________________
Ер участкасининг бошқа хусусиятлари _________________________________________
Мазкур далолатно?ага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг ____________
масштабдаги кадастр плани илова қилинмоқда.
____________________ тумани (шаҳри)
ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
давлат корхонаси муҳандиси _________________________________________________
(ижрочининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси
__________
_______________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
Чегарадош ер участкаларига (фамилияси, исми, отасининг исми)
1.
___________
_______________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
2.
___________
_______________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
3.
___________
_______________________
(имзо)
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
« Январ 2021 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |