Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Эркин индустриал-иқтисодий зона

    25-02-2015, 20:43, 2205, Навоий ҳақида, ,

    Эркин индустриал-иқтисодий зона

    Бугунги кунда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш хорижий инвестицияларни, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади. Албатта, бундай долзарб вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим аҳамиятга эга.

     

    Таъкидлаш жоизки, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш мамлакат ички бозоридаги иқтисодий жараёнларни фаоллаштиришга йўналтирилган чет эл сармоясини жалб қилиш билан бирга:

    – инновацион фаолиятни ривожлантириш, илғор техноло­гия­ларни жорий қилиш, экспорт, шунингдек, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш;

    – саноат маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва валюта тушумини кўпайтириш, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, тўлиқ циклда маҳсулот ишлаб чиқарувчи саноат (экспорт) зоналарини ташкил этиш;

    – маҳаллий маҳсулот ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорларда халқаро сифат, сертификатлаштириш, қадоқлаш талабларини жорий этиш орқали рақобатдошлигини ошириш;

    – хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

    – ва ниҳоят, янги иш жойларини барпо этиш, малакали ишчи-муҳандислар, хўжалик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш каби бир қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

     

    Эркин иқтисодий зоналар мамлакатни халқаро меҳнат тақсимоти жараёнларига янада чуқурроқ жалб қилиш, яъни экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда шу орқали валюта тушумини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, эркин иқтисодий зоналар мамлакат ички бозорларини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда шу ҳудудда чет эл сармояси ёрдамида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради.

     

    Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг муҳим мақсади маълум ҳудуд ёки ишлаб чиқариш соҳасини иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида эркин иқтисодий зоналардан иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳудудий услуби сифатида фойдаланишдир. Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бугун эркин иқтисодий зоналардан нафақат сармояларни жалб қилиш, балки ҳудудий иқтисодий сиёсат воситаси сифатида ҳам фойдаланилади. Мамлакатимизда ушбу мақсадларга эришиш, шунингдек, эркин иқти­содий зоналар фаолиятидаги хал­қ­­аро тажрибалар афзалликларини иқтисодий тузилмага жорий қилиш мақсадида Президентимизнинг 2008 йил 2 декабр­даги "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармонига асосан "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилди.

     

    Президентимиз фармонига кўра, эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Эркин индус­триал-иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат бошқаруви функциясини амалга ошириш, шунингдек, тезкор бошқариш мақсадида Маъмурий кенгаш ва эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси ташкил этилган.

     

    Бундан ташқари, эркин индус­т­риал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 3 миллион евродан 10 миллион еврогача бўлса – 7 йилга; 10 миллион евродан 30 миллион еврогача бўлса – 10 йилга кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоизга пасайтирилган ҳолда, 30 миллион евродан ортиқ бўлганда эса – 15 йилга кейинги 10 йил давомида ўрнатилган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоизга пасайтирилган ҳолда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, Республика йўл ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод этилган.

     

    Эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, мазкур зона фаолият кўрсатадиган муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатимизга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

     

    Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ва улар фаолиятига доир муносабатлар 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун билан эса амалдаги қонуннинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш тартиби, уларнинг турлари, мазкур зоналар иштирокчиларига қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш механизми, эркин зоналар ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

     

    Мазкур қонун, моҳият эътиборига кўра, мамлакатимизнинг дунё бозорига интеграциялашувида муҳим ҳужжат бўлиб, унинг "Эркин иқтисодий зонани тузиш" деб номланган 3-моддасига эркин иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилиши, эркин иқтисодий зонанинг мақоми, шунингдек, унинг қанча муддатга ташкил этилиши мазкур зонани ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан белгиланиши, эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Президент қарори билан амалга оширилиши киритилди. 4-моддада эса эркин иқтисодий зонанинг мақоми уни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаганда, уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилмаганда тугатилиши белгиланди.

     

    Бундан ташқари, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режим белгилангани, шунингдек, унинг иштирокчиларига хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида бериладиган имтиёз ва преференцияларнинг аниқ рўйхати кўрсатилгани инобатга олиниб, амалдаги қонунга эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги қарорда қўшимча кафолат ва имтиёзлар кўрсатилиши мумкинлиги киритилди.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Навоийда қурилиш ва саноат

    Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва бозор муносабатларига ўтишнинг асосини ташкил этадиган машҳур беш тамойилдан бири – кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, яъни аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади....

    Навоий тарихи

    Навоий тарихи тугрисидаги маълумотлар....

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Сентябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви