Бош саҳифа > Навоий ҳақида > Навоийда қурилиш ва саноат

Навоийда қурилиш ва саноат


25-02-2015, 20:42. Муаллиф: admin

Навоийда қурилиш ва саноатПрезидент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва бозор муносабатларига ўтишнинг асосини ташкил этадиган машҳур беш тамойилдан бири – кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, яъни аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Шаҳарсозликда ҳам катта рол ўйнаётган Навоий кон-металлургия комбинатининг фаолияти ушбу тамойилга тўлик жавоб беради.

 

Навоий кон-металлургия комбинати негизида бугунги кунда йирик иктисодий худуд, замонавий теxнополис шаклланди. Бу теxнополис, комбинатдан ташкари, Кизилкум фосфорит мажмуи, Навоий ГРЕСи, “Навоиязот” ишлаб чикариш бирлашмаси, електр меxаник ва семент заводи хамда бошка энг сўнги теxника билан жихозланган йирик корxоналарни ўз ичига олади.

 

Бугун ўзининг фидокорона мехнати билан Ватанимизнинг куч-кудрати, улкан салохиятини юксалтиришга муносиб хисса кўшаётган одамлар нафакат комбинат, балки Навоий вилоятининг энг катта бойлиги, том маънодаги олтин фонди хисобланади. Навоий кон-металлургия комбинати корxоналарида мехнаткаш инсонларни, ўз ишининг усталарини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш яxши анъанага айланган. Шу сабабли бу ерда оилавий сулолалар кўпчиликни ташкил этади. Одатда, фарзандлар билим олиб, касб-хунарга ега бўлгач, ота-оналари изидан боради, улардан маҳорат сирларини, меҳнатга, ҳаёти мазмунига айланадиган ўз ишига қандай муносабатда бўлишни ўрганади. Бунга исбот бўладиган мисолларни кўплаб келтириш мумкин.



Ортга қайтиш