Ҳукуматнинг 2018 йил 4 июндаги қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
Дастурга мувофиқ 2018-2019 йилларда жами 335 та уйлар қурилиб, уларни қуриш қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин жойлашган ҳудудларда 0,06 гектар, арзон турдаги уй-жойлар учун 0,02 гектар ҳамда икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар 0, 04 гектар ер майдонида амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ “Қишлоққурилишбанк” АТБ ва бошқа тижорат банкларига уй-жойлар қурилиши учун 3 йиллик имтиёзли даврини инобатга олган ҳолда 15 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитлари бериш тавсия этилди.
Уй-жойлар сотиб солиш учун бошланғич бадал 0,06 гектар ер майдонидаги уй-жойлар ва 0,04 гектар ер майдонидаги арзон турдаги икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар учун – 25 фоиз, 0,02 гектар ер майдонидаги арзон уй-жойлар учун эса 15 фоизни ташкил қилади.
Шу муносабат билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасига 10 кун муддатда уй-жойга ёки турар жой шароитини яхшилашга муҳтож ходимларга уй-жой бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қайта ишлаш комплекси раҳбари билан келишган ҳолда тасдиқлаш топширилди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини...
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик...
Ҳар бир одам бу дунёда уй-жойли бўлиб, ўз бошпанасига эга бўлишни хоҳлайди. Ота-оналар келажакда фарзандларининг мустақил ҳаёт кечириши, кенг ва ёруғ уйларда эмин-эркин яшаши учун яхши ният билан иморат қуришади. Афсуски, яқин...
« Феврал 2019 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 |