Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси

    23-01-2019, 12:42, 56, Янгиликлар, ,

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармони қабул қилинган эди.

    Фармонга мувофиқ ўзбошимчалик билан  эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди, у 2019 йилнинг 1 май санасигача давом этади.

     

    Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2018 йил 21 июн санасида №461-сонли қарори қабул этилиб, ушбу қарор билан қўчмас мулкка нисбатан мүлк ҳуқуқини эътроф  этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкка нисбатан мүлк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Низомга мувофиқ жисмоний шахс (уларнинг ҳуқуқий вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мүлк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига тегишли шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

     

    Аризага қуйдагилар илова қилинади:

    мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

    мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳакида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатларда ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

    Мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

    Мурожаат этувчи аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, бир марталик акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим бундан мустасно.

    Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёҳуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланади.

    Мурожаат этувчи томонидан тасдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази ходими томонидан сканерланади ва бир соат мобайнида тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларига (кейинги ўринларда комиссия ишчи органи деб аталади) юборилади.

    Комиссия ишчи органи ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойга чиқкан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўрганиб, унинг техник планини шакиллантирада ҳамда ушбу техник планни комиссия аъзоларига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга тизим оракали юборади.

     

    Комиссия аъзолари ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 календарь кун мобайнида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатини у жойлашган жойга борган ҳолда ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини (маълумотномаларини) тизим орқали юборади, туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бундан мустасно.

    Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бир марталик акция давомида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиятини ўрганади ва аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларни, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўради.

    Комиссия ишчи органи 3 иш куни давомида комиссия аъзоларининг  хулосаларига асосан кўчмас мулк объектини ўрганиш буйича мазкур Низомда белгиланган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

    Далолатномада комиссия аъзоларининг хулосалари акс эттирилади ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, шу жумладан иморат жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади.

    Далолатномада комиссия ишчи органи масъул ходими томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

    Далолатномага комиссия ишчи органи томонидан ўрганиш давомида тузилган кўчмас мулк объектининг плани илова қилинади.

    Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда комиссия ишчи органи далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи бир марталик йиғимни тўлаш учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани тизим орқали юборади.

    Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушгандан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда ҳисобварақ-фактурага ўзининг муҳрини босиб мурожаат этувчига тақдим этади.

    Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни (энг кам иш ҳақининг беш барабари миқдоридаги бир марталик йиғимни) амалга оширади.

    Мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтотиб турилади.

    Мурожаат этувчи томонидан бир марталик акция муддати тугагунга қадар тўлов амалга оширилмаса ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

    Комиссия ишчи органи мурожжат этувчи томонидан бир марталик йиғим тўлангандан кейин 2 календарь иш куни мобайнида Комиссия раиси томанидан тасдиқланган далолатнома асосида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун туман (шахар) ҳокимига тақдим этилади.

    Қарор лойиҳасида ўзбошимчалик билан қурилган иморат мулкдорига иморат қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳам назарда тутилади.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди....

    2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

    2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик...

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Навоий вилоятида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳамда солиқ органларига тақдим этиш тўғрисида.              ...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Феврал 2019    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси
ЭЪЛОН
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви