Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ҳукуматнинг ер участкалари бўйича янги қарори қабул қилинди

    26-02-2019, 20:26, 285, Янгиликлар, ,

    Ҳукуматнинг ер участкалари бўйича янги қарори қабул қилинди

     

     

     

     

     

     

     

    Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

    Низом талаблари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ҳамда лойиҳаларни эркин иқтисодий зоналарда амалга оширадиган инвесторлар учун берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

    Енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришга ер участкалари фақат ушбу қурилишни амалга оширишга талабгор бўлган тадбиркорлик субъектларининг ер участкалари доирасида ҳамда ер ижараси шартномасида белгиланган муддатга ажратилади.

    Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор бўлганда енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ ҳам бир вақтнинг ўзида бекор бўлади.

    Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер ажратиш схема бўйича амалга оширилади.

    Тадбиркорлик субъекти ер участкасига енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун аризани шахсан ёки почта алоқаси воситаси орқали туман (шаҳар) ҳокимликларига беради (юборади).

    Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилган аризалар туман (шаҳар) ҳокимликларига автоматик равишда юборилади.

    Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

    тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

    ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

    Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

    Туман (шаҳар) ҳокимлиги тушган аризани бир иш куни мобайнида кўриб чиқади ва уларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни шу куннинг ўзида ижрочига юборади.

    Туман (шаҳар) ҳокимлиги ариза ва ҳужжатларда тегишли камчиликларни аниқлаган тақцирда, тадбиркорлик субъектига ариза тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асосланган ёзма хабар беради. Ушбу хабарда ариза ва ҳужжатлардаги камчиликлар тегишли қонун ҳужжатлари нормаларига асосланган ҳолда баён этилиб, уларни бартараф этиш ва аризани қайта тақдим этиш муддатлари кўрсатилади.

    Ариза кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан шу куннинг ўзида ижрочига юборилади.

    Ижрочи беш иш куни мобайнида енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлайди ва уларни келишиш учун бир иш куни мобайнида ваколатли органларга юборади.

    Ижрочи томонидан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш давомида:

    енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун жойлашадиган ер майдони аниқланади;

    ер тузиш ҳужжатлари, ер кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

    енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун, биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектига ажратилган ерлардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан берилади;

    ер участкаларини танлашда боғ ва узумзорлар ҳамда бошқа дарахтзорлар бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик- коммуникация инфратузилмаларидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик ҳолатлари инобатга олинади.

    Ижрочи тайёрланган енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаларини танлаш материалларини қуйидаги ваколатли орган (ташкилот)ларга:

    а) хулоса олиш учун:

    туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига;

    туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимига;

    туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;

    Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига;

    б) келишиш учун:

    туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига;

    туман (шаҳар) ирригация бўлимига;

    тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотларга юборади.

    Ваколатли органлар тақдим этилган материалларни уч иш куни мобайнида келишади ёки тегишли хулосалар беради. Ваколатли органлар тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

    енгил конструкцияли объектлар ҳамда (ёки) енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкалари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги;

    енгил конструкцияли объектлар ҳамда (ёки) енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкалари ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги.

    Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган хулоса чиқарилган тақдирда, ушбу хулосада ер участкасидан фойдаланиш, шаҳарсозлик, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши талаблар, шунингдек, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этиш талаблари баён этилади.

    Ушбу банднинг учинчи хатбошида назар да тутилган хулоса чиқарилган тақдирда, ушбу хулосада тегишли қонун ҳужжатининг аниқ нормаларига асосланган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг сабаблари кўрсатилади.

    Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

    енгил конструкцияли объект, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилиши учун танланган ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг номи;

    ер участкасининг ер тури ва сифат тавсифлари;

    тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги;

    ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачилардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса).

    Ер участкасига енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун материалларни келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш учун ваколатли органлар томонидан тўлов ундирилмайди.

    Ижрочи ваколатли органлардан тегишли хулосаларни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун келишилган материаллар асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) далолатномасини ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

    Ер участкасида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш бўйича далолатнома фақат туман (шаҳар) комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.

    Енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш бўйича қуйидаги материаллар ижрочи томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади:

    туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) қурилиш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

    ваколатли органларнинг енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш бўйича хулосалари;

    енгил конструкцияли объектларни, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси.

    Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида икки иш куни мобайнида қарор қабул қилади ва ижрочига тақдим этади.

    Туман (шаҳар) ҳокимининг енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар акс эттирилиши керак:

    енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриладиган ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек, уларни қуриш шартлари;

    қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

    тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш тақиқланганлиги;

    сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши шартлар ва талаблар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (зарурат бўлганда).

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир...

    Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.

     Ҳукуматнинг 2018 йил 4 июндаги қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури...

    2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

    2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Августа 2020    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди
Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди
Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бузиб ташланади —​ сенатор
Ҳукуматнинг ер участкалари бўйича янги қарори қабул қилинди
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви