Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бузиб ташланади —​ сенатор

    1-03-2019, 09:14, 286, Янгиликлар, ,

    Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бузиб ташланади —​ сенаторЎзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас, деб ҳисоблайди сенатор Тожибар Йўлдошева. 

    28 февраль куни иш бошлаган Сенат ялпи мажлисида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши масалалари кўриб чиқилди.  

    Йиғилишда фикр билдирган сенатор Тожибар Йўлдошеванинг айтишича, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим​.

    «Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди», –​ дейди у.

    Шунга қарамай, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.

    2018 йил якуни бўйича эълон қилинган маълумотга кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилаётган бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ўтказилган хатлов натижасида республика бўйича жами 1 млн.га яқин ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аниқланган.

    Давлат хизматлари марказлари маълумотига кўра, ушбу акция бошлангандан буён марказга 38 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Бу эса хатлов натижасида аниқланган иморатларнинг атиги 3,8 фоизини ташкил қилмоқда. 

    Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги фармонига мувофиқ, фуқароларга ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини амал қилиш муддати 2019 йилнинг 1 майига қадар этиб белгиланган.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир...

    2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

    2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик...

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Навоий вилоятида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳамда солиқ органларига тақдим этиш тўғрисида.              ...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Августа 2020    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди
Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди
Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бузиб ташланади —​ сенатор
Ҳукуматнинг ер участкалари бўйича янги қарори қабул қилинди
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви