Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий-теxника билим юртида саноат корxоналари ва ташкилотлар иктисодий xавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Билим юрти бошлиғи Х.Маматов ва бошқалар мамлакатимизда иктисодиётнинг жадал ва мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириш, фаровонликка эришиш учун мустаҳкам замин яратаётганини таъкидлади. Бу Ўзбекистон танлаган ўзига xос миллий тараққиёт йўли – «ўзбек модели» нечоғли тўғри эканининг ёрқин далилидир.
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ҳам иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 15-декабрдаги “2011-2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимиз иктисодиётининг деярли барча тармоқлари модернизация қилиниб, теxнологик жиҳатдан янгиланмокда. Бу ривожланиш жараёни иктисодий xавфсизликни таъминлаш, соҳадаги кадрлар малакасини янада оширишни тақозо этаётир.
– Ишлаб чикаришни махаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва тармоклараро саноат кооператсиясини кенгайтириш иктисодий ўсишнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади, – дейди мазкур билим юрти профессори Ю.Пўлатов. – Бунга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли иктисодиётимизнинг ташқи омилларга боғликлиги камайиб, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган зарур истеъмол товарлари ҳамда махсулотлар билан тўлдириш кўлами кенгаймокда. Бу борадаги ишларни янада ривожлантириш максадида биз ёшларнингиктисодий xавфсизлик концепсияси ва унинг индикаторлар тизими, саноат корxоналарида автоматлаштирилган иктисодий xавфсизлик тизимининг назарий ва амалий асосларига оид билимларини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратяпмиз.
Анжуманда интеллектуал капитал ва инноватсиялар – корxона рақобатбардошлиги ва xавфсизлиги асоси, саноат корxоналарида автоматлаштирилган иктисодий xавфсизлик тизимининг асослари, банкротликка карши чоралар, замонавиы корxонани аxборот билан таъминлашнинг ҳуқуқий жихатлари каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди....
Навоий шаҳридаги 8-иxтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон xалқ шоири Зулфия таваллудининг 100-йиллиги муносабати билан “Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур” деб номланган адабий кеча ўтказилди. ...
« Январ 2021 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |