Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    18-02-2016, 18:26, 1687, Янгиликлар, ,

    Навоий вилоятида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳамда солиқ органларига тақдим этиш тўғрисида.

     

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенариАхоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

    Семинарни Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раиси С.А.Арабов очиқ деб эълон қилди ҳамда соҳадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

     Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенариАхоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1989-сонли қарорида “Электрон ҳукумат” тизими доирасида “Кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш ахборот тизимини яратиш” лойиҳасини 2013-2017-йилларда амалга ошириш белгиланганлиги, бу ишларни амалга ошириш учун биринчи навбатда вилоят ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиб, кадастр йиғма жилдларини шакллантириш зарурлигини айтиб ўтди.

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

     

    Бугунги кунда вилоятнинг шаҳар ва туманларида “Ермулккадастр” ДКларининг 78 нафар мутахассислари хатлов ишларига жалб этилиб, ҳар бир маҳаллада кунлик режа асосида иш олиб бормоқдалар. Вилоятда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли жами 179995 тадан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 171510 та турар-жой, 8485 та нотурар бино ва иншоотлардир. Бугунги кунда 89792 та кўчмас мулк объектлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг маълумотлар базасига киритилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган. 72193 та кўчмас мулк объектлари Давлат кадастрлари ягона тизимига киритилган.

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

     

    Қолган  90203 та кўчмас мулк объектлари ҳуқуқий ҳолатлари белгиланмаган ҳолда уларнинг техник ҳолатлари бўйича шакллантирилган маълумотлар базасига киритилган, уларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, яъни бу мулк эгаларининг мулкка бўлган ҳуқуқлари эътироф этилмаган.

    “Ермулккадастр” ДКларининг мутахассислари, солиқ идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан биргаликда назорат мониторинги шаклида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкларини йўқламадан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Хатлов натижаси бўйича ер майдонига ва бино-иншоотларига бўлган ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган фуқаролар рўйхати тузилиб, кунлик маълумотларни туман-шаҳар архитекторларига, давлат архив идораларига, қишлоқ фуқаролари йиғинларига ва давлат солиқ инспекцияларига маълумотлар тақдим этиш вазифаси юклатилган.

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

     

    Тақдим этилган рўйхатларга асосан юқоридаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан тегишли маълумотларни тақдим этишлари лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

    Семинарни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Расулов давом эттириб, вилоятда мавжуд юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини ялпи йўқламадан ўтказиш бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасалари сақловида кўчмас мулкка оид мавжуд архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ҳудудий “Ермулккадастр” ДК билан электрон алмашинувини йўлга қўйиш, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кўчмас мулк объектларини ялпи йўқламадан ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ташкил этиш бўйича топшириқларни берди.

    Ялпи йўқламанинг кунлик натижалари бўйича маълумотларни жамлаш ва вилоят махсус ишчи гуруҳига топшириш, йўқламадан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларига оид мулкчилик ҳуқуқларини тартибга солиш, туман (шаҳар) ҳокимлирининг юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш юзасидан тушунчалар берди.

    Шундан сўнг, вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи У.Турсунов сўзга чиқиб,

     ер муносабатларини тартибга солиш, ер қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, ер қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва уни қатъий тўхтатиш, Давлат ер кадастрини жойларда юритиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

    Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати ва амалга оширувчи мансабдор шахслар (давлат инспекторлари) ўз фаолиятини тўғри ташкил этилиши ва амалга оширишлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар юзасидан гапириб ўтди.

    Тизимдаги ҳар бир мутахассис, бўлим бошлиқлари ўз хизмат вазифалари ва  бурчларини лозим даражада бажариб, қатъий масъулият асосида ўз фаолиятларини ташкил этсалар,  ер қонунбузарлик ҳолатларига барҳам берилиши айтиб ўтилди.

    Шундан сўнг семинарни вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маъруза қилди.

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенариАхоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

     

     

     

     

     

     

     

    Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Н.Турсунов ҳам сўзга чиқиб, қўмита қуйи тизимлари томонидан ўтказилаётган хатлов натижалари асосида ер ва мулк солиғини ундирилиши тўғрисида тушунчалар берди.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    "ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ХИЗМАТИ

    Приложение № 2 к Положению о порядке оказания государственных услуг через единые центры по оказанию государственных услуг субъектам предпринимательства по принципу «одно окно»     Типовой паспорт...

    Саноат ривожида иқтисодий xавфсизлик

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий-теxника билим юртида саноат корxоналари ва ташкилотлар иктисодий xавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Билим юрти...

    Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур

    Навоий шаҳридаги 8-иxтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон xалқ шоири Зулфия таваллудининг 100-йиллиги муносабати билан “Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур” деб номланган адабий кеча ўтказилди. ...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Августа 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви