Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

    30-01-2017, 14:51, 1175, Янгиликлар, ,

    Коррупция – жамият тараққиёти кушандасиДемократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келади.

    Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлат амалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора пул эмас, балки бошқа нарса эвазига маълум хизматни амалга оширишлари мумкин.

    Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан. Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир.

    Дарҳақиқат, коррупция – илдизлари давлат хизматини ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилиши зарурлигидан дарак беради.

    Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

    Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупциячилар қаттиқ жазоланмоқда. Мамлакат ичидаги жиноятчилик доимо давлат томонидан қаттиқ назорат қилиб борилади. Жиноятчилик кенг авж олиб кетишига ва коррупциячилар домига илинган амалдорларнинг бебошлигига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор узоқ муддатли чора-тадбирлар ишга солинган. Улар жиноятчиликка қарши кураш стратегиямизни белгилаб беради.

    Жиноятни жазолашдан кўра, уни олдини олиш сингари профилактик тадбирларнинг йўлга қўйилиши қай даражада оқилоналиги аллақачон исботланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддасида жиноятларнинг олдини олиш жиноят қонунининг асосий вазифаларидан бири сифатида бежиз белгилаб қўйилмаган.

    Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, бундай маънавий бузилиш ҳолатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар. Шундай экан, давлат ва жамият, шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлари бундай иллатни олдини олиш ва унга қарши курашда биргаликдаги ҳаракатигина самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди....

    Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва юридик хизматлар фаолиятидаги ўзгаришлар 26 январь куни Адлия вазирлигида бўлиб...

    Ахоли томарқасини ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ўқув семенари

    Навоий вилоятида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳамда солиқ органларига тақдим этиш тўғрисида.              ...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Феврал 2019    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси
ЭЪЛОН
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви