Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Ш.Мирзиёев мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда 100 фоиз давоматни таъминлашга чақирди

    30-01-2017, 19:43, 1051, Янгиликлар, ,

    Ш.Мирзиёев мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда 100 фоиз давоматни таъминлашга чақирдиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча Хоразм вилоятида бўлиб, у ердаги ижтимоий ва иқтисодий вазият билан яқиндан танишди ҳамда мазкур ҳудуд раҳбарлари билан учрашди. 

    "Биз жамиятимиздаги қуйи поғонадаги тартиб, интизом ва  масъулиятни мутлақо ўзгартирмоқчимиз. Энг заиф томонимиз - ёшлар билан шуғулланмаяпмиз. Буни гапириш осон, энди шуғуллантирадиган тизим жорий этишимиз керак. Масъулиятли одамларни шу лавозимларга қўйишимиз керак. 

    Вилоятнинг энг каттасидан кичигигача рўйхатни олиб, "Нима учун сен коллежга келмадинг? Нима учун мактабга келмадинг?" дея назорат қилиши лозим. Шунинг учун мана шу жамоатчилик - 6-7 та жамоат ташкилотлари менга бир нарсани таъминлаб бера олмаяпти - мактаб, коллеж, лицей, олийгоҳга 100 фоиз давомат олиб келиш керак! 

    Мактаб ё коллежга келмаган ота-онани нима учун телевизорда кўрсатмайсиз? У кимнинг боласи? У ёш - давлатнинг келажаги! Нима учун биз давлат вакили бўлиб юрт келажагига бефарқ бўлишимиз керак?! "Нима учун сенинг боланг мактабга келмади?" деб бир марта газета ёки телевидениеда чиқаринглар... юрган билан юрганнинг фарқи бор. 

    Бир хонадонига кирдингизми, у ерга давлат назари тушганлигини билдириб чиқинглар. Менга қоғозам, ҳисоботам керак эмас, сизларни халқ қабул қилиши керак, одамлар "Шуларнинг отасига раҳмат дейиши керак". 

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    «ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини...

    Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди....

    Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

    Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий,...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Ноябр 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ЭЪЛОН
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди.
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви