Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Намунавий уй-жойлар – тараққиётимиз рамзи

    1-02-2017, 16:27, 678, Янгиликлар, ,

    Намунавий уй-жойлар – тараққиётимиз рамзиҲар бир одам бу дунёда уй-жойли бўлиб, ўз бошпанасига эга бўлишни хоҳлайди. Ота-оналар келажакда фарзандларининг мустақил ҳаёт кечириши, кенг ва ёруғ уйларда эмин-эркин яшаши учун яхши ният билан иморат қуришади. Афсуски, яқин ўтмишда бунинг имкони йўқдай туюлар, бир ҳовлида икки-уч оила қисилиб истиқомат қиларди. Мустақиллик туфайли ватандошларимизнинг орзу-умидлари ушала бошлади. Истиқлол арафасида, ҳали мустабид тузум ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов юксак жасорат билан аҳолини уй-жойли қилиш масаласининг ечимини топди. Натижада 1989-1990 йилларда бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага томорқа ерлари берилди. Халқимиз буни доим миннатдор бўлиб эслайди.

    2009 йилдан эътиборан Ўз­бе­кистон қишлоқларида на­му­на­вий лойиҳадаги уй-жой қуриш иш­лари кенг миқёсда олиб бо­рил­ди. Дунёдаги энг ривож­лан­­­ган давлатларда ҳам жаҳон молиявий-иқ­ти­содий ин­қирози йирик муам­­мо­лар­ни туғдирган бир ҳо­лат­да, мус­тақил мамла­ка­­ти­мизда халқни рози қилиш мақ­­са­ди­да, ижтимоий лойи­ҳа­­лар­дан воз кечилмай, ак­синча, янги ло­йиҳадаги уй-жойлар бар­по этишга, шу йўл билан эл-юрт обод­лиги, фа­ровонлигини оши­ришга аҳа­мият қара­тил­ди. 2009-2016 йиллар­да юр­ти­миз қиш­­­лоқ­ларида намуна­вий ло­­йи­ҳалар асосида 69,5 минг­дан ортиқ уй-жой қу­рилди. Бу ўз нав­­ба­тида 83,5 минг­­дан зиёд оила­нинг яшаш шароити ях­ши­ла­нишига олиб келди. Қишлоқ­лари­­миз шаҳар тусини олиб, ки­шиларнинг тур­муш даража­си ошди, ҳаётга иш­­тиёқи ку­чайди.

    Бугунги кунда қишлоқ аҳо­ли­си турмуш даражасини яхши­лаш, янги инфратузилмаларни шакллантириш, пировард мақ­садда қишлоқ аҳолиси дунёқа­ра­шини тубдан ўзгартириш, мам­­лакатимиз қишлоқлари қиё­фасини бутунлай янги бир босқичга кўтаришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амал­­­­га оширилиши давом эт­ти­­рилмоқда.

    Президентимиз Шавкат Мир­зиёевнинг 2016 йил 21 октябр­даги ПҚ-2639-сонли «2017-2021 йилларда қишлоқ жойлар­да янгиланган намунавий ло­йи­ҳалар бўйича арзон уй-жой­лар қуриш дастури тўғриси­да»ги қа­­рори ушбу йўналишда янги ривожланиш босқичига асос сол­ди. Халқимизга янада қулай имконият ва шароитлар яратиш учун арзон, замонавий, шинам уй-жойлар бунёд этишга ки­ри­шилди. 2017 йилда диёримиз қиш­лоқ масканларида 15 минг­та ана шундай тураржой барпо этилади. Вилоятимизда ҳам бу борада муайян натижаларга эришилмоқда.

    — Республикамиз Президен­ти­нинг мазкур қарорига биноан аҳолига қулайлик яратиш мақ­са­дида, такомиллашган янги ло­­­­йиҳалар асосида оммабоп уй-жойлар қурилиши режа­лаш­­­ти­рилди, — дейди «Қиш­лоқ­­­­қури­лиш инвест» МЧЖ ин­жи­ниринг компанияси вилоят фи­­лиали директорининг иқти­сод бўйича ўринбосари Азиз Ази­мов. — 2017 йил дастури дои­­­­­расида бизнинг вилояти­миз­да 24 та массивда 1185 та, шундан, амалдаги лойиҳалар бў­йича 469 та 1 қаватли 3, 4, 5 хо­нали, такомиллаштирилган лойиҳалар бўйича 220 та 1 қа­ватли 2-3 хонали, 152 та 2 қа­ватли 4 хонали 2 хона­дон­ли, 224 та 2 қаватли 4 по­дъезд­­ли 16 хонадонли уй­лар ва 120 та 3 қаватли 4 подъезд­ли 24 хо­надонли ижтимоий ту­­раржой­лар қу­рилиши кўз­да тутилган. Ҳо­зирги кун­да Кармана тума­ни­­нинг «Луба­тон» масси­вида 1 қа­ватли, 3 хонали, 2 со­тих­ли 46 та уй-жой, 2 қа­­ватли 4 хо­нали, 2 хона­дон­ли (бир-би­рига ту­таш­тирилган) 2 та уй, 2 қа­ват­ли 4 подъездли 16 хо­на­дон­ли 2 та уй, жами 82 та хо­­­­надонга мўлжал­лан­­ган уй-жойларда иш­лар якун­ланиб, фой­дала­нишга топ­ши­рилди.

    Ҳа, бугун янги уй-жой­лар­га кў­чиб ўтган бахтиёр оила со­ҳиблари ўз қувонч­ларини яшир­­­­маяптилар. Яшаш учун ни­ҳоятда қу­лай, арзон, за­мо­на­вий ва ши­нам уй-жойлар барпо эти­ла­ёт­ганлиги нимадан дало­лат бе­ра­ди? Бу, аввало, юр­­ти­миз­да ҳукм су­раётган тинч-осу­да ҳаёт, бар­қарорлик, фа­ро­вон­лик ва тў­кин­лик бел­гиси­дир. Қола­верса, хал­қи­миз­нинг ўзаро аҳил-иноқ, барча мил­­ла­ту элат вакил­лари­нинг бир-би­рига ҳур­мат ва меҳр-му­ҳаббат би­лан яша­ёт­ган­лик­лари ҳоси­ла­сидир.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

    2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ I боб. Умумий қоидалар Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик...

    Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва юридик хизматлар фаолиятидаги ўзгаришлар 26 январь куни Адлия вазирлигида бўлиб...

    Саноат ривожида иқтисодий xавфсизлик

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий-теxника билим юртида саноат корxоналари ва ташкилотлар иктисодий xавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Билим юрти...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Феврал 2018    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 
Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш ТАРТИБИ
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви