2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I боб. Умумий қоидалар
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимига ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
хатлов — кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни топиш ва аниқлашга қаратилган, уларнинг миқдори, сифати ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисида ахборот олиш учун амалга ошириладиган кадастр чора-тадбирлари мажмуаси;
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва изланишлар, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
кўчмас мулк объектлари — жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар;
дала ишлари — ишчи гуруҳ томонидан уларнинг доимий иш ўрни бўлган бинодан ташқарида бажариладиган дала ишлари;
ҳуқуқ эгаси — битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга жисмоний ва юридик шахс;
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш — ерлардан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш;
ўзбошимчалик билан қурилган иморат — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк;
ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорларнинг эгаларини, улардан фойдаланувчиларни, уларнинг ижарачилари ва мулкдорларини ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларининг майдонларини, бино ва иншоотларнинг ҳажмини, дарахтларнинг турлари ва сонини аниқлаш;
кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасида тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш;
ўзбошимчалик билан эгалланган ва қурилган иморатларни аниқлаш;
ер эгалиги, ердан фойдаланиш ва ижара соҳасида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш;
мол-мулк солиғини ва ер солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиш объектларини тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш;
Маълумотларни йиғиш, ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олиш ва кадастр ахборот тизимини яратиш;
давлат ҳокимияти органларини кўчмас мулк объектлари тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот билан таъминлаш.
Ишчи гуруҳ хатлов жараёнида мазкур Низомда белгиланган тартибда кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкасини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
II боб. Хатловни ўтказиш тартиби
Давлат корхоналари идора архивида мавжуд бўлган маълумотларни, кадастр йиғмажилдларини, бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларини бериш бўйича материалларни ва ҳужжатларни йиғадилар;
архив маълумотлари натижалари бўйича асосий қидириш маълумотларини (ушбу қарор қабул қилинган йил, ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг номи, ер участкасининг жойлашган жойи (манзили) ҳамда ер участкасини олган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатган ҳолда ер участкаларини бериш тўғрисида қарорлари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар ва у тегишли давлат архивларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилингандан кейин олинган ер участкалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни амал қилган даврда (1990 йил 20 июнь — 1998 йил 1 июль) олинган ер участкалари бўйича ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ва ундан олдинги йилларда олинган ер участкалари бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмитасининг қарорларини қидириш учун юборилади;
архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) идоравий архивларида мавжуд бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни йиғадилар ва кейинчалик уларнинг ихтиёрида бўлган ҳужжатларни Давлат корхоналарига тақдим этадилар;
туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ўзларининг кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини Давлат корхоналари базасидаги маълумотлар билан солиштирадилар. Солиштириш натижаси бўйича Давлат корхоналарига уларнинг идоравий архивларида ва электрон базасида бўлмаган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳамда кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг — солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини тақдим этадилар;
туманлар (шаҳарлар) давлат архивлари, рўйхатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида Давлат корхоналарига қоғоз ва электрон шаклда архивда мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг, ўзини ўзи бошқариш органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмиталарининг (ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами) қарорлари ёки улар томонидан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарорлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Қидириш маълумотлари қисман берилган ёки берилмаган тақдирда давлат архивлари Давлат корхоналари талабларининг тематик талабларни бажариш мақсадида белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайдилар;
Давлат корхоналари Ишчи гуруҳ аъзоларидан маълумотлар олингандан сўнг беш кун мобайнида идоравий архивда мавжуд бўлган материалларнинг мазкур Низом талабларига жавоб беришини таҳлил қиладилар ва кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини ҳамда алоҳида кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилмайдиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар.
Тегишли маҳаллаларнинг фуқаролар йиғини кенгашлари:
хатловдан ўтказиш бошланишидан олдин ўн кундан кечиктирмай жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантиради;
бир ҳафта мобайнида Давлат корхоналарига тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотларини) тақдим этадилар;
жисмоний шахсларнинг рўйхатини олгандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган жисмоний шахсларнинг рўйхати Давлат корхоналарига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Ишчи гуруҳ хатлов ишлари бошланган кундан бошлаб икки кун мобайнида объектга чиқиб қуйидагиларни аниқлайди:
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг маълумоти бўйича ёки Давлат корхонаси ихтиёрида бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳужжатларнинг мавжудлигини, унинг номини, берилган санасини ва рақамини), ер участкасига, бинога, иншоотга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами ҳамда ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси);
кўчмас мулк объектининг жойлашган жойи (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла, кўча, уй, корпус, хонадон рақами);
ер участкасининг умумий майдони, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ҳамда ер участкасини суратга олиш ва майдонини ҳисоблаш натижалари бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг майдони;
бино ва иншоотларнинг умумий майдони қайта қурилган ва қўшимча қурилган иморатларни ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги текширув маълумотлари бўйича;
дарахтларнинг турлари ва сони;
бино ва иншоотларнинг қурилган йили, шартнома бўйича қурилишнинг бошланиши ва тугалланиши, агар ушбу ҳужжат бўлмаса — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича;
ер участкасининг, бино ва иншоотнинг фойдаланиш мақсади — амалдаги фойдаланилиши бўйича;
деҳқон хўжалигининг мақоми (юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмасдан) — деҳқон хўжалигини ташкил этиш ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бўйича;
қишлоқ жойларда яшаётган оиланинг хўжалик юритиш шакли (шахсий ёрдамчи хўжалик ёки юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки ташкил этмасдан тузилган деҳқон хўжалиги), деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса, деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган реестр рақами ва санаси — жисмоний шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича;
аҳоли пунктларидан ташқарида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш учун илгари берилган ер участкасининг мавжудлиги (ер участкасининг майдонини аниқлашда ушбу участкани бериш тўғрисидаги қарор асос қилиб олинади, шунингдек ер участкасини суратга олиш ва майдонини ўлчаш бўйича);
қўшни ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари билан низолар борлиги — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича ва қўшни ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва мулкдорларидан сўров йўли билан;
бино ва иншоотларнинг ҳажми — уларни ташқи томонидан ўлчаш йўли билан;
ҳар бир қаватдаги алоҳида хоналарнинг ўлчами — ички ўлчов йўли билан;
бино ва иншоотларнинг конструктив қисмларининг ҳолати;
бинонинг муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги;
алоҳида хоналарнинг абриси тузилади (хоналарнинг ўлчов ҳажмларини кўрсатган ҳолдаги хомаки чизмаси).
Тегишли маҳаллалар фуқаролар йиғини кенгашлари маълумотлари бўйича эгалари номаълум ёки узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов ишлари мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига бажарилади.
Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
III боб. Хатлов натижаларини умумлаштириш, кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш масалаларини кўриб чиқадилар.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш тўғрисидаги маълумотларни, бино ва иншоотларни тегишли рухсатсиз, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қайта ихтисослаштириш ва қайта қуриш ҳолатлари кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади, кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг зарурлиги ёки бузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган таклифлар тақдим этилади.
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, қурилишдан бўш бўлган ер участкалари, ушбу ер участкаларини уларни олдинги эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларига қайтиб бериш ёхуд бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш имкони бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ер участкаларида қилинган сарф-харажатлар қопланмаган ҳолда олиб қўйилади;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида бино ва иншоотлар қурилган ҳолатларда ҳар бир жисмоний ва юридик шахс бўйича иморатни ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатлари ўрганилади ҳамда бино ва иншоотлар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузиб, уларга белгиланган тартибда берилган ер участкаларида, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ уларни бузиш тўғрисида судларга даъво аризаси киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинади;
қишлоқ жойларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларни олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний шахсларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилиши мумкин, меъёридан ортиқча эгаллаб олинган ер участкалари эса — Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ вақтинчалик фойдаланишга ёки ижарага якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун берилиши мумкин;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида қуриладиган иморат учун берилиши мумкин;
ушбу мақсадлар учун белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ Комиссия томонидан ушбу жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлиши кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ёки халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари (Қорақалпоғистон Республикасида — Жўқорғи Кенгес) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг бир қисмлари шаҳар ва шаҳарчалар чегарасига киритилган ҳолатларда, жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун илгари берилган ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ўша ер участкалари жойлашган ҳудудларда қайта қурилиш амалга оширилгунга қадар илгари белгиланган тартибда берилган миқдорда жисмоний шахсларнинг фойдаланишида қолдирилади;
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бошқа ҳуқуқларда ва тартибда олинган ёки уларга ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса, ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 19-моддасига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади;
жисмоний шахс томонидан бир неча уй-жой сотиб олинган ёки бошқа уй-жой мерос бўлиб қолган бўлса, унга ушбу уй-жойлар жойлашган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади ва жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу уй-жойлар эгаллаган барча ер участкалари бириктириб берилади.
Хатловни ўтказиш жараёнида туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан расмийлаштирилмаган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш оқибатларининг юзага келишини инобатга олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва олиб қўйиладиган ер участкалари мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотлари бузиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган амалда фойдаланилаётгани бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида ер участкалари бериладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкалари амалда фойдаланилаётгани бўйича умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида барпо этилган бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи билан уларга тегишли деб эътироф этиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
ер участкалари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган мақсадларда ва давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган майдонлар доирасида фойдаланилаётган ер участкалари тайёрланган таклифларда акс эттирилмайди ва туман (шаҳар) ҳокимнинг қарори билан тасдиқланмайди.
Таклифлар Комиссияга алоҳида аҳоли пунктларида, қишлоқларда, овулларда ёки маҳаллаларда хатлов ишлари тугаллангач тақдим этилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
тушунтириш хати;
Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилган таклифлар;
Комиссиянинг баённомаси;
туман (шаҳар) ҳокимининг хатлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича йиғма жадвал.
IV боб. Якунловчи қоидалар
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва юридик хизматлар фаолиятидаги ўзгаришлар 26 январь куни Адлия вазирлигида бўлиб...
Навоий вилоятида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳамда солиқ органларига тақдим этиш тўғрисида. ...
« Январ 2021 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |